Ўзбекистон хоккей федерациясининг биринчи вице-президенти Баҳодир Ғафуров ЎХФ матбуот хизматига берган интервьюсида қабул қилинган қарорлар ва ҳозирги Ўзбекистон хоккейидаги вазият ҳақида гапирди.
— Ҳозирги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда ЎХФ қайси йўналишда ҳаракат қилишни жоиз деб биляпти?
— Биз вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича барча даражадаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Коронавирус инсон ҳаётига таҳдид солишини билар эканмиз, республикамизда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида қўлланилаётган чеклов чораларини тўлиқ тушунамиз, ЖССТ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча тавсияларига амал қилишга ҳаракат қиламиз. Федерация ходимлари "уйдан" туриб ўзиш фаолиятларини олиб боришмоқда.
— Бошқа давлатлар хоккей федерациялари билан маслаҳат қилиндими? Агар бу сир бўлмаса, умумий ечим ишлаб чиқилганми ёки ҳар ким ўзига мақбул бўлган йўналишда ҳаракат қиляптими?
— Айни пайтда биз Россия хоккей федерацияси ва Олий хоккей лигаси билан яқин алоқадамиз, чунки "Ҳумо" ХК ВХЛ чемпионатида ўйнаяпти. Бошқа федерациялар билан алоҳида алоҳида маслаҳатлашувлар мавжуд эмас. Шунга қарамай, Федерациямиз ёшлиги туфайли, биз ҳали ҳам дунё хоккей ҳаётига чуқур қўшилмаганмиз. Аммо, биз сўнгги икки ҳафта ичида деярли барча мамлакатларнинг федерацияси ва лигалари, барча ички ва халқаро чемпионатлар ва мусобақаларни тўхтатиб қўйишга ёки бутунлай бекор қилишга қарор қилганларини диққат билан кузатдик. Айтишларича, яқин вақтда Халқаро Хоккей Федерацияси расман Жаҳон чемпионати-2020нинг бекор қилинганини эълон қилиши керак.
— Ўзбекистон хоккейининг етакчиси — "Ҳумо" клубида вазият қандай?
— Жамоа мавсум давомида жуда яхши эканлигини исботлади, плей-офф босқичига чиқиш вазифасини бажарди ва кўпгина хоккей мухлисларини ҳайратга солиб, Лиганинг кучли саккизлигига кириб иккинчи босқичга чиқишга муваффақ бўлди. Петров Кубоги чорак финалида жамоа мунтазам мавсумдаги биринчи ўринни эгаллаган Москванинг “Звезда” жамоасига қарши 4 та ўйин ўтказди — маълум сабабларга туфайли Воскресенск шаҳрида (Москва) 2 та уй ўйинини томашабинларсиз.
17 мартдан бошлаб ВХЛ расмий равишда Петров кубогини тўхтатди. Дастлабки маълумотларга кўра 24 мартгача. Ҳозирда "Ҳумо" хоккейчилари мураббийлар штабининг қўшимча кўрсатмаларига қадар ўз уйларида.
Таъкидламоқчиманки, бизнинг ходимларимиз, хоккейчилар ва мураббийларнинг ҳаёти ва соғлиғи, хавфсизлиги биз учун доимо устувор бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Шунга кўра, ОХЛ чемпионати давом эттириладиган тақдирда, “Ҳумо” жамоаси кейинги босқичида қатнашиш ёки қатнашмаслик ҳақидаги қароримиз, клуб раҳбарияти ва ЎХФ тарафидан хоккейчилар, мураббийлар ва жамоа ходимларининг соғлиғига таъсир қилиши мумкин бўлган хавфни баҳолаш асосида қабул қилинади. ФХР ва ОХЛ раҳбарияти, ўз навбатида, тегишли қарор қабул қилишда айни тамойилга амал қилишига шубҳа қилмайман.
— “Ҳумо Аренада” шуғулланувчи болалар мактаблари бўйича вазият қандай?
— Шу ҳафтанинг бошидан бошлаб болалар хоккей мактабларидаги барча машғулотлар бекор қилинди. Эпидемиологик вазият нормаллашгунга ва Республика Ҳукуматининг тегишли тушунтириш ва кўрсатма ҳужжатлари чиқарилгунга қадар мактаблар ёпиқ.
— Хоккей келгуси мавсумда ҳам худди шундай тез суръатларда ривожланиб бораверадими деган умид борми? Ёки глобал вазият бу жараёнга таъсир кўрсатиши мумкинми?
— Ҳозирча, биз машғулотлар ва рақобат жараёнлари бутунлай музлатилгани сабабли, вақт йўқотишимиз аниқ. Энг ачинарлиси шундаки, бу вазият қанча вақт давом этишини ҳеч ким тушунмайди. Аммо, вазиятнинг жиддийлигига қарамай, умидни йўқотмайман ва энг яхшисига ишонаман. Тез орада ҳамма нарса ўз жойига тикланади деб умид қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, барчага сиҳат-саломатлик тилайман ва бу хасталикка чалинганлар тезроқ тузалиб оилалари бағрига тез фурсатда қайтишларини умид қиламан!