Айни дамда дунё футболида совуқ сукунат. Ҳаммаси "Хитойда ишлаб чиқарилган" бало –коронавирус туфайли. Ҳам миллий чемпионатлар, ҳам еврокубоклар қизғин паллага келган бир пайтда номинг ўчгур вирус ҳаммасини ўзгартириб юборди. Хўш, коронавирус хавфи бизни ҳозирча қайси тўқнашувлардан маҳрум қилмоқда?
«Ювентус» — «Милан»
Италия кубогида бу клублар тўқнаш келишди. "Милан" А серияда омадсиз иштирок этяпти ҳозирча, шу боис бор эътиборини Кубокка қаратган. Шунинг учунми, "Милан" ярим финалнинг биринчи ўйинида туринликларга яхшигина бош оғриғи бўлди. Хабарингиз бор, "Сан-Сиро"да Роналдунинг пенальтидаг урган голи меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Туринда эса "Интер" гол уриши керак. Қолаверса, айнан Туринда Роналдуни мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юбориш Златан учун ажойиб челленж эди.
«Наполи» — «Интер»
Антонио Контенинг А серия учун режаси ҳозирча анча-бунча тўсиқларга дуч келмоқда (миллий чемпионатда "Ювентус"га асосий рақобатчи "Лацио" бўлиб қолмоқда), Европа лигасида эса клуб "Аякс"ни турнирдан чиқариб юборган "Хетафе"га дуч келди. Кубокнинг биринчи ўйинида эса "Наполи"дан учралган мағлубият. Вазиятни ўнглаш керак.
«Манчестер Сити» — «Реал»
Зидан – ЕЧЛ плей-оффларининг қироли, "Этихад"да ундан нимадир кутиш мумкин. Гарчи биринчи ўйинда Мадридда "шаҳарликлар" устун келган бўлса-да, жавоб ўйини осон бўлмаслигини Гвардиола тушуниб турибди.
«Ювентус» — «Лион»
Бу ўйин нега муҳим, дейсизми? Чунки Чемпионлар лигаси нимчорак финали биринчи ўйинида "Ювентус" Францияда ютқазган. Бу эса жавоб ўйинидан олдин интригани ошириб юборди. Жавоб баҳсида Роналду ва унинг жамоадошлари осонлик билан ғолиб бўлади, деб ўйлайсизми? Йўқ.
«Тоттенхэм» — «Манчестер Юнайтед»
Моуриньо собиқ жамоасига қарши. Айни дамда инқироз ёқасида турган "шпорлар" бош кўтаришга бироз қийналаётган "қизил иблислар"га қарши. Қизиқ жанг, ахир бу АПЛ.
Коронавирус хавфи ортда қолгач, бу ва бошқа ўйинларни гувоҳига айланишдан умидвормиз.
Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.