Италия матбуоти Дуглас Костанинг Бразилияга қайтгани ҳақида хабар берди. Коста карантинга амал қилмаган.
Италияликлар "Ювентус" футболчиларининг карантинга амал қилмаётганидан ғазабда. Турин клуби эса бу ҳолатларни жамоа расман карантинга чиқмаган, бу ихтиёрий карантин, деб изоҳлаяпти.
Шу пайтгача Даниеле Ругани ва Блез Матюдида ҳам коронавирус топилганди.