«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала ва унинг қаллиғи коронавирусга чалингани аниқ бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи «Инстаграм»даги саҳифаси орқали хабар тарқатди.
«Барчага салом. Шуни маълум қилмоқчиманки, ҳозиргина COVID-19 вирусига топширган тест натижаларини олдим. Мен ва Ориананинг таҳлили ижобий натижа берди. Ҳозир жуда яхши ҳолатдамиз», — дея ёзди Пауло.
Дибала — коронавирус билан касалланган «Ювентус»нинг учинчи футболчиси. Аввалроқ «кекса синьора» ҳимочиси Даниэле Ругани ва ярим ҳимоячиси Блез Матюидида инфекция аниқланган эди.