«Реал» клубининг собиқ президенти Лоренцо Санс коронавирусдан вафот этди.
У 76 ёшда эди. Covid-19 вируси ташҳиси қўйилгунга қадар Санснинг аҳволи анча оғирлашиб бўлган эди ва шифокорлар ҳеч нарса қила олишмади.
Лоренцо Санс "Реал Мадрид" тарихида катта из қолдирган. Унинг даврида қироллик клуби 2 бор, 1998 ва 2000 йилларда Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.
Айниқса 98-йилги чемпионлик Реал учун катта роль ўйнаган. Чунки уни мухлислар 32 йил кутишган.
2000 йилда эса "Мадрид" тўхтатиб бўлмас даражада кучли эди ва ўша йилги чемпионликдан сўнг Санс клубни тарк этган.
Шунингдек, Лоренцо Санс 2006-2010 йилларда «Малага»га эгалик қилган.