"Барселона" футболчилари коронавирус пандемияси сабабли иш ҳақини камайтиришга келишиб олишди, деб хабар беради "Мундо Депортиво".
Нашрнинг ёзишича, Каталония клуби президенти Хосе Бартомеу Лионел Месси, Жерар Пике, Серхио Бускетс ва Сержи Роберто билан учрашган. Умуман олганда, футболчилар вазиятга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлишди ва Испания чемпионати тикланмагунча иш ҳақини камайтиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" катта йўқотишларга дуч келмоқда, чунки коронавирус туфайли клубнинг даромади сезиларли даражада камайди.
"Барселона" нинг 2020 йилги бюджети 1 миллиард 47 миллион еврони ташкил қилади. Шулардан Каталония клубининг маош ҳажми 552 миллион еврони ташкил қилади. Клуб умид қилмоқдаки, футболчилар билан келишув туфайли харажатлар бир миллиарддан ошмайди.