Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Жамшид Ботиров: «Бухоро» таркибини маҳаллий ёшлар ҳисобига шакллантирмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг янги мавсуми старти «Бухоро» учун омадсиз келмоқда. Жамоа ҳозирча турнир жадвалининг сўнгги ўринларида бормоқда. Яқинда клуб матбуот хизмати «Бухоро» бош директори Жамшид Ботиров билан суҳбат уюштирди. Қуйида мазкур интервью билан танишишингиз мумкин.

- Жамшид Меҳмонович, клуб раҳбари этиб тайинланишингиз қандай амалга ошди?

- Авваламбор, барчани кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Футбол клуби раҳбарлигига келишимга вилоят ҳокимлигидаги футболга масъул инсонларнинг таклифи сабаб бўлди. Улар вилоятимиз бош жамоасини тубдан янгилаш, маҳаллий ёшларга кўпроқ имконият бериш кераклиги, мени ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган мутахассис сифатида билишларини айтиб, ушбу лавозимга айнан мени тавсия қилишди. Албатта, вилоят футболига бефарқ эмаслигим, қолаверса, клуб тизимидаги «Бухоро» футбол мактаби раҳбари ва мураббийи сифатида бир қанча тарбия­ланувчиларимизни вилоятимиз бош жамоаси, ўринбосарлар таркибига етказиб берганлигимиз инобатга олинди. Жамоа таркибини деярли тўлиқ биламан. Бундан ташқари, раҳбарлар ташаббуси билан «Бухоро»ни яқин келажакда тўлиқ ўзимизнинг ёш тарбияланувчиларимиз ҳисобига шакллантириш режаси менга маъқул келганлиги сабаб ушбу лавозимда ишлашга розилик бердим.

- Ўз вақтида футболчи ва мураббий сифатида фаолият олиб боргансиз. Шу ҳақда ҳам гапирсангиз.

- Албатта, катта футболдаги қадамларимни Ўзбекистон 1-лигасида иштирок этган Бухоронинг «Локомотив» ва «Ситора» жамоаларида бошлаганман. Мураббийлик фаолия­тимни эса мамлакатимизнинг машҳур, биринчилардан бўлиб ташкил этилган «Машъал» клубига қарашли футбол академиясида бошлаганман. 2011 йили Бухоро вилояти ҳокимининг таклифига биноан, «Бухоро» клубига қарашли футбол мактабига раҳбар этиб тайинланганман.

- «Бухоро» жамоаси олдига раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилган?

- «Бухоро» - Ўзбекистонда ўз номи ва обрўсига эга клуб. Албатта, ҳозир таркибимиз 70 фоизга янгиланганлигини инобатга олган ҳолда, зиммамизга Суперлигада муносиб қатнашиш, шунингдек, келажакда мамлакат чемпионатида рақобатбардош жамоа шакл­лантириш вазифаси юклатилган. Айни пайтдаги молиявий имкониятимизни инобатга олган ҳолда, таркибимизга 4 нафар легионер, мамлакатимизнинг турли жамоаларида фаолият юритган 8 нафар ўзбекистонлик футболчилар жалб этилди. Бундан таш­қари, ихтиёримизда 14 нафар маҳаллий ёшлар бор. U-18 ва U-21 жамоаларимизда Бухоро футбол мактаби тарбияланувчилари тўп суришмоқда.

- «Бухоро»ни олдинда нималар кутмоқда? Режа ва мақсадлар хусусида маълумот берсангиз.

- Келажакда жамоа таркибида тўлиқ бухоролик ёшлар иштирокини таъминлаш ва турли ёшдаги термаларимизга маҳаллий иқтидорли ёшларни етказиб беришни мақсад қилганмиз.

- Футбол биринчи навбатда мухлислар учун ўйналади. Жамоа иш­қибозларига нима деган бўлардингиз?

- Албатта, футболни мухлисларсиз тасаввур қилиш қийин. Шундай экан, биз ўз ишқибозларимизни қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз. Ҳозир уларни салбий натижаларимиз билан бироз ранжитиб қўймоқдамиз. Қолаверса, мухлисларимизга бироз ноқулайликлар келтириб чиқаряпмиз, сабаби, жамоанинг уй учрашувлари ўтказиладиган марказий стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, айрим уй учрашувларини Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги аренада ўтказишга мажбурмиз. Буни «Бухоро» учун уй учрашувлари деб бўлмайди, нейтрал майдонда ўйнаганимиз сабабли, ўзимизни сафарда ўйнаётгандек ҳис қиламиз. Мавжуд ноқулайликлар ва салбий натижалар учун мухлислардан узр сўрайман. Умид қиламизки, яқин вақтлар ичида вазиятни ижобий томонга ўзгартирамиз. Ишқибозларимизга бош­қа шаҳарда ўтадиган ўйинларга бориб-келишлари учун имкон даражасида шароит яратиб берамиз. Албатта, биз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларига муҳтожмиз. Чунки, кўриб турганингиздек, қуръа бизга кетма-кет сафар ўйинлари ва кучли рақибларни рўпара қилмоқда. Ушбу учрашувларда максимал натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз ва мухлисларимизни хушнуд этамиз, деган умиддаман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 23.03.2020.
Ўқилди: 2785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7547]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2994]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2005]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1806]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1772]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1625]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1620]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1560]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1557]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1514]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик