"Манчестер Юнайтед" нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд "Бавария"да ижарада ўйнайдиган "Барселона" яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳақида гапирди.
"Ливерпул"да Коутиньо ажойиб ўйнади, аммо "қизиллар" лагеридан кетганидан кейин биз уни кўрмадик. "Барселона"да унга қийин бўлди, у мослашишга ҳаракат қилди. Кейин эса Филипп "Бавария"да ҳам ҳайратланарли нарса кўрсатмади.
Менимча, у ажойиб ўйинчи, улкан истеъдод. Уни сақлаш керак, деб ўйлайман. У АПЛга қайтиши керак. Олдинроқ Коутиньо "Манчестер Юнайтед"га керак деб айтардим, аммо ҳозир эмас. Чунки энди "МЮ"да Бруно Фернандеш бор.
Коутиньо "Тоттенхэм"ни кучайтириши мумкин. 100 фоиз. Кейн, Алли каби ўйинчилар яқин атрофда Коутиньо каби ўйинчига муҳтож.
Коутиньо, шунингдек, "Арсенал"ни ҳам кучайтиради, лекин уларда Ўзил бор", — деди Фердинанд инстаграмдаги саҳифасида.