Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жасур Яхшибоев: «Шота Арвеладзе билан келиша олмадик»

Баҳо:
+ | -

Беларуснинг таниқли “Pressball” нашри ҳамюртимиз – Жасур Яхшибоев билан интервью уюштирди. Беларусь Олий лигасининг илк турида шов-шув кўтарган Жасурбек Яхшибоев мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

— Сиз Чинозда таваллуд топган экансиз. Қандай қилиб футбол клуби бўлмаган шаҳарда туғилиб, футболчи бўлдингиз?

— Дарҳақиқат, у ерда жамоа йўқ, бироқ доимо “Пахтакор”га мухлислик қилганман. Мен туғилган Чиноз шаҳри Тошкентдан атиги 60 км узоқликда жойлашган. Мен ва оилам доимо ёзни Тошкентда ўтказганмиз. Футбол сир-асрорларини ҳам айнан “Пахткор” жамоаси академиясида олганман. Машғулотларга қатнашиш учун ҳамиша тонгда “электричка”га ўтирар эдим ва тунда яна шу транспортда уйга қайтиб келар эдим. Бу бир кунда 3 соат вақтим йўлда ўтиб кетган. Каттароқ бўлгунимга қадар бувим мени машғулотларга ўзлари олиб борганлар. 7-синфга ўтгач, Тошкентга кўчиб кетдим ва “Пахтакор” интернатида ўқишни бошладим.

— Беларусга қандай келиб қолдингиз?

— Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини АГМК сафида ўтказдим. У ерда мен сингари “Энергетик”ка ўтган Шаҳбоз Умаров билан бирга тўп сурдик. Очиғи Ўзбекистонда тўп суришни ўзим истамадим. Европага кетиш кераклигини англаганим боис Беларусяга келдим. Агентим менга: “Бир бува бор! У сендан чинакам футболчини ясашга қодир. У сен билан ишлайди ва жисмонан бақувват футболчига айлантиради”, — деди. Аслида, Жанубий Кореяга кетиш варианти ҳам мавжуд эди. У ерда 2018-йилда Осиё чемпионлигини қўлга киритган жамоадошларимнинг бир нечтаси тўп сурмоқда. Мен атайин уларнинг чақирувларига рад жавобини бердим ва Европага кетиш вариантини танладим. Нима бўлган тақдирда ҳам бу бошқа даражадаги чемпионат!

— Кўриниб турибди-ки, сиз яхши футболчисиз. Нима учун “Пахтакор”да қолмадингиз?

— “Пахтакор” бош мураббийи билан келиша олмадик. Айни дамда жамоани Шота Арвеладзе бошқариб келмоқда. У ўз даврида жуда машҳур футболчи бўлган. “Аякс” сафида ажойиб фаолият олиб борган. Афсуски, мени жуда кам майдонга туширар эди. Арвеладзе кўпинча ўйин тугашига 10 дақиқа қолганидагина мени майдонга туширишни бошлагач, АГМКга ўтиб кетдим. Ҳа айтганча, у жамоада ҳам ўтмишда жуда машҳур футболчи бўлган Миржалол Қосимов мураббийлик қилади.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозониш қанчалар ёқимли?

— Умуман ўзгача ҳислар! Ўзбекистон чемпионатида тўп суриш билан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишнинг фарқи жуда катта.

—  Қачон сўнгги бор дубл қайд этган эдингиз?

— Айнан Хитойда бўлган мусобақанинг чорак финалида иккита гол киритган эдим. Рақибимиз Япония эди. Биз уларни 4:0 ҳисобида мағлуб этдик. Кейин қўшимча бўлимларда Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юбордик. Тўғри, улар сафида Сон Хёнг Мин йўқ эди, бироқ у билан ҳам Осиё ўйинларида майдонда тўқнаш келганман.

Владимир Иванович Белявский сизни бутун Осиёда яхши танишларини айтди?!

— Ўйлашимча ҳам шундай бўлса керак. Кўчада таниб қолишлари одатий ҳолга айланган.

Сизнинг Беларусдаги дебютингиз ажойиб чиқди. БАТЭ дарвозасига иккита гол! Таассуротлар қандай?

- БАТЭ кучли жамоа. Мен уларнинг Чемпионлар лигасидаги ўйинларини кузатганман. Анчадан бери бундай кучли жамоага қарши тўп суришни хоҳлаётган эдим. Қийин бўлади деб ўйлаган эдим. Шундай ҳам бўлиб чиқди. Шундай бўлсада, БАТЭ бор имкониятларини намойиш эта олмагандек туюлди. Улар негадир 100 фоиз куч билан ҳаракат қила олишмади. Чемпионатимиздаги гранд жамоани мағлуб этдик. Бу бизни жанговар руҳимизни кўтарди ва янгидан янги ғалабалар учун илҳомлантирди. Энди исталган жамоани егишга қодир эканлигимизни англаб етдик.

- Сизнинг фамилиянгиз қандай ўқилади?

- Мана паспортимда инглизча Yakhshiboyev деб ёзилган, бироқ ўқилиши Яхшибоев бўлади.

Манба: www.pressball.by

Орзуга айб йўқ, ажабмас вақти келиб "Реал Мадрид" ҳақиқатан ҳам Яхшибоевга қизиқиш билдириб, уни "Сантьяго Бернабеу"га олиб кетса...

Киритилди: 01:18, 24.03.2020.
Ўқилди: 9600 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.