Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ҳабиб ва Тони жанги 18 апрелда бўладими? Дана Уайт жавоб берди

Баҳо:
+ | -

UFC президенти ва асосичиси Дана Уайт барча интиқлик билан кутаётган Тони Фергуюсон ва Ҳабиб Нурмагамедов ўртасидаги жанг ва “UFC 249” кечаси ҳақида ESPNнашри учун интервью бериб ўтди.

 

- UFC249” кечасига мезбонлик қиладиган давлат номи ҳали аниқ бўлганича йўқ. Бу борада янгиликлар борми?

- Аслида жангни Оклахомада ўтказиш режамизда бор эди.  Биз мамлакат бир ерга 5 мингдан ортиқ мухлис жамланмаслигини талаб қилганида ҳам ўз фикримиздан қайтганимиз йўқ. Кейин эса, бу сон 10 тага ўзгаргач, биз ҳам ўз фикримизини ўзгаритишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай, 18 апрел санасидаги Тони ва Ҳабиб тўқнашуви ҳали-ҳамон кучда. Бу жанг бўлиб ўтади!

 

- Ҳўш, бу жанг қандай кўриниш олади?

- Биз барча шартларга риоя қилишга ҳаракат қиламиз. Ўша оқшом октагондагиларни ҳисобга олганда ҳам 10 тадан ортиқ инсон аренага киритлмайди. Балки апрел ойида вазият бироз юмшар, бироқ нима бўлан тақдирда ҳам бу жанг бўлиб ўтиши аниқ. Керак бўлса, мухлисларсиз ҳам бу жангни ташкиллаштиришга қарор қилганмиз. Нима қилиб бўлсада, жангчиларни октагонда учраштирамиз. Керак бўлса, АҚШдан ташқарида бўлса ҳам жангни ўтказамиз.

- Бу қувонарли ҳолат, бироқ бутун дунёда коронавирус билан муаммолар пайдо бўлаётган бир пайтда, қандай қилиб жангни ўтказиш ҳақида бош қотириш мумкин?

- Бу бизнинг ишимиз. Менинг вазифам ҳар ҳафта сифатли жангларни уюштиришдан иборат. Жангчилар рақиблари билан октагонга чиқиш иштиёқида ёнмоқда, мухлислар эса сифатли тўқнашув учун ҳамма нарсага тайёр. Сўнгги кунларда мен ижтимоий тармоқлардан фақат ижобий хабарлар оляпман. Деярли бутун АҚШ мени қўллаб-қувватламоқда. Барча бу проектнинг давом этишини истамоқда. Биз ҳам бу жанг борасида иш олиб боришдан тўхтаганимиз йўқ. Тўғри, айрим спорт медия сайтлари бизнинг режаларимизни қоралаб чиқди, бироқ барчанинг ўз қарашлари мавжуд. Биз олдинга қадам ташлашимиз лозим. Тони ва Ҳабиб ўртасидаги жанг ҳам келишилган муддатда бўлиб ўтади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:20, 28.03.2020.
Ўқилди: 6400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик