Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Юқори дид соҳиби»

Баҳо:
+ | -

29 март бугун. Ёшлигимда Италия А серияси ўйинларини бошқача кузатардим. У ерда ўйновчи ҳар бир плеймейкер кўзимга тенгсиз қобилият эгаси бўлиб туюларди. Ростанам шундай эди ўзи.

Ҳатто миллати итальян бўлмаган легионер юлдузлар ҳам бу воҳада италияликка айланиб кетишар, ҳаракатларида қадимги Римнинг савлати намоён бўларди.

Ана шундай ноёб талант соҳиби – португалиялик Руи Кошта учун бугунги сана муҳим. 1972 йили туғилган.

Италияда 12 йил ўйнаган, “Фиорентина”да Батиголга ўхшаб фиалкаларнинг суюмлисига айланиб қолганида, “Милан”га даҳшатли сумма эвазига аср аввалида ўтган.

“Милан”да беш йил ўйнади. Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Россонери таркибида нозик ҳаракатлари билан узоқ йиллар мухлислар хотирасида сақланиб қолди.

2004 йили терма жамоаси билан энг ажойиб мавсумини ўтказган, десак, муболаға ишлатмаган бўламиз. Португалия терма жамоаси уйидаги Еврода Грецияга имкониятни бой бергунига қадар Руи Коштанинг елкасида эди. Криштиану Роналду энди-энди “катталар” ичига кириб келаётган лаҳзалар эди.

Луиш Фигу ва Эйсебио сингари Кошта ҳам ҳужумчи ортидаги ярим ҳимоячи бўлган.  Жаҳон футболининг энг яхши треквартистларидан бири. Голга ассистлик борасида ҳам, дриблингда ҳам, зарбада ҳам Руи зўр саналган, аммо унинг энг катта ютуғи – майдонни яхши кўра олиши эди. Тўпни олган заҳоти очиқ қолган шеригини топар, ё ўша шерикларига ҳудуд очишга устаси фаранг эди. “Милан” клуби ва Португалия терма жамоаси қандай муваффақиятга эришган бўлса, бугунги қаҳрамонимизнинг беқиёс хизматлари эвазига содир бўлган.

Хуллас, ёш авлод, билиб қўйинг, Португалияда Роналдудан аввал ҳам зўр ўйинчилар бўлган.

Манба: https://t.me/x_hamidov

Руи Коштанинг ҳаракатларидан баҳра олинг!

Киритилди: 07:11, 29.03.2020.
Ўқилди: 3681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик