Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Аркадиуш Милик Катовице шаҳридаги ресторанини карантин пайтида шифохоналар учун овқат тайёрлаш, қадоқлаш ва етказиб бериш учун хизмат қилмоқда.
Польша терма жамоаси ҳужумчиси Неаполда қолган, бироқ у ўзининг она шаҳридаги Food & Ball ресторани билан боғланиб, у бутун шаҳар тиббий муассасаларни озиқ-овқат билан таъминлашларини буюрди.
«Келинглар, соғлиқни ҳимоя қиламиз», - дейилади рестораннинг "Instagram"даги расмий саҳифасида.