- Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралаш учрашувларида 6 та гол билан тўпурари бўлиб турибди.
- “Ростов” клуби ҳужумчиси ўз вақтида (У20) ёшлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган
- У терма жамоаси ўз тарихида илк бор мундиалда иштирок этишини жуда истайди
Аслида Ўзбекистон ҳар сафар ЖЧ саралаш учрашувларида иштирок этар экан, ҳар доим янги юлдузни кашф этади Александер Гейнриҳ ҳам 2006-йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида жамоаси плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши учун тўрт бор рақиб дарвозаларини ишғол қилган, бироқ Ўзбекистон Бахрейн билан учрашувларда аламли мағлубиятни қабил қилиб олади. Орадан 4 йил ўтиб, афсонавий Максим Шатских ўзининг энг пик формасида жамоани ЖЧ сари етаклайди, бироқ бу сафар ҳам ҳужумчининг киритган 8 та голи Ўзбекистонга ёрдам бермайди.Аслида Ўзбекистонда Бразилияда ўтган ЖЧда иштирок этиш учун имконият бор эди. Мусобақа сарлашида Сервер Жепаров қаҳрамонлик кўрсатиб 4 та гол киритганига қарамай, жамоа якунда Жанубий Кореядан тўплар нисбатига кўра ортда қолади. Энди Эстафета Элдор Шомуродовнинг қўлига ўтди.
Айни дамда, унинг ҳисобида 6 та гол мавжуд бўлиб, Ўзбекистон “D”гуруҳининг иккинчи ўрнида бормоқда. Терма жамоа ҳар сафар сўнгги босқичда қоқилишига қарамай, “Ростов” ҳужумчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон Чемпионатига чиқишига ишонмоқда.
“ЖЧ саралаш учрашувлари жамоамиз учун ва мен учун ҳам жуда муҳим. 34 миллион ўзбек бизнинг мундиалда иштирок этишимизни анча йиллардан бери орзиқиб кутмоқда. Мен бу тарихий воқеяда муҳим рол ўйнашни истайман. Сабаби, саралаш босқичидан омадли ўтишимиз футболнинг юртимизда ривожланиши учун катта таъсир ўтказади.
ЖЧга бир неча бор яқин келганимиз рост. Афсуски, ҳар сафар омад биздан юз ўгирган. Доиммо омад керак бўлган нуқтада у биздан юз ўгирган. Эндиликда бутун халқ биздан Жаҳон чемпионатига чиқишимизни кутмоқда. Умид қиламанки, бу сафар халқимизнинг орзуларини рўёбга чиқариш орқали уларнинг қалбларида ғурур ҳисини уйғотамиз.”
Шомуродовнинг бўйи 190 смга етди ваҚатар 2022 йўлида ўзини кўрсатишдан тўхтамаяпти.У Яманга қарши (5:0) учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кейинги учрашувда (3:1) сингапур дарвозасига муҳим иккита голни киритди. Кучли рақиб – Саудия Арабистонига қарши учрашувда Ўзбекисотон 2:3 натижаси билан мағлуб бўлган бўлсада, Шомурод ўйинни голсиз тарк этмади. Кейин у муҳим бўлган учрашувда Сурия дарвозасини ҳам ишғол қилди. Қаҳрамонимиз бази футбол афсоналарининг ўйинларидан таъсирланганини яшириб ўтирмайди:
“Ёшлигимда Фернандо Торреснинг ўйинларини завқ билан томоша қилар эдим. Торреснинг ўйин услуби менга ҳуш келади. У ва Дрогба доимо майдонда ўз кучига ишонганча ҳаракат қилишади. Мен улар сингари ҳужумчи бўлиш учун машғулотларда астойдил тер тўкяпман.”
Бошқа кўплаб юлдузлар сингари у ҳам ёшлар ўртасидаги ЖЧда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган. 2015-йилда бўлиб ўтган мусобақада қаҳрамонимиз иккита гол киритиш орқали жамоанинг кучли саккиз жамоадан бири бўлишига катта ҳисса қўшади. Элдор ўша мусобақа ҳақида қуйидагича хотирлайди:
“Бу улкан тажриба бўлган. Бу мусобақанинг менинг ҳаётимда тутган ўрни бериқос. Ўша турнирдан сўнг, ўз кучимга бўлган ишонч янада ортган эди.
Элдор халқаро учрашувларнинг 42 тасида майдонга тушган бўлиб, ўша учрашувларда 19 бор дарвозасига йўл топган. Ёш бўлишига қарамай, айни дамда у терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар борасида 7-ўринда бормоқда. Шунингдек, у бу кўрсатгич борасида барчани қувиб ўтмоқчи эканлигини яшириб ўтгани йўқ:
“Ҳужумчи учун энг муҳими иложи борича кўп гол киритиш. Шу йўсинда жамоамга ёрдам, мухлисларга қувонч улашаман. Мен ўзим майдонга тушган ҳар бир учрашувда гол киришни истайман. Орзуйим терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиш. Бу мақсадимга етиш йўлида қўлимдан келган барча ишни қиламан.”