Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала А Серияда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда, «Ювентус» клубига қандай келиб қолгани ҳақида интервью берди.
Пауло "Палермо"даги 3 йиллик фаолиятидан сўнг, "Ювентус" клуби билан 2015 йили шартнома имзолаган. У "Палермо" клубига Аргентинанинг «Институто» клубидан 1,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
«Қарор қабул қилишдан олдин икки марта ўйлади. Қарор қабул қилиб бўлганимдан кейин онамни қучоқлаб олгандим. Бу худди кеча содир бўлгандек. Мен Палермодаги уйимда ўтириб, пайдо бўлишим мумкин бўлган таркибни ўрганиб чиққандим.
Тушлик қилиб бўлганимдан кейин агентим қўнғироқ қилди ва тез орада «Ювентус»дан таклиф тушишини айтди. Кейинроқ Фабио Паратичи («Ювентус» клубининг техник директори) қўнғироқ қилди ва барча нарсани айтиб, мени жамоага таклиф қилди», — деди Дибала.