Италия Футбол Ассоциацияси президенти Дамиано Томмази мамлакатда чемпионат муддатдан олдин якунланишидан хавотирда. Биринчидан, бу футболчиларнинг маошларига салбий таъсир қилиш мумкинми деган саволдан хавотирда.
"Чемпионат муддатдан олдин якунланади деган хавотир бор. Шу сабабли, биз нафақат спорт масалаларини ҳал қилишимизга тўғри келади, балки, футболчиларнинг шартномалари билан боғлиқ бўлган нарсаларга ҳам қарши курашишимизга тўғри келади. Иш ҳақлари пасайишига келадиган бўлсак, биз иложи борича умумий маслаҳатга мурожаат қилишга ҳаракат қиламиз",- Томмазининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.