26 ёшли белгиялик футболчи Тома Мёньега бошқа клубларнинг қизиқишларига қарамай, ПСЖни тарк этишни режалаштирмаяпти.
"Менга Дортмунднинг "Боруссия", "Тоттенхэм" ёки "Интер" жамоаларидан таклифлар тушди, аммо менинг асосий мақсадим ҳар доим Парижда қолишдир", - дейди Мёнье RTBF нашрига.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда ҳимоячи ПСЖ сафида 16 та учрашувда майдонга тушган.