Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Пауло Дибала қандай қилиб тўрт ойлик маошидан воз кечиш қийин бўлганлиги ҳақида фикр билдирди.
— Турли хил фикрлар билдирилди. Ҳамманинг рози бўлиши қийин эди. Баъзида кечки овқатда нима истеъмол қилишни келиша олмаймиз: балиқ ёки гўшт. Бундай нозик масалани муҳокама қилиш қийин эди. Аммо, ёши катта футболчилар сўзга чиқиб, бошқалар билан фикр алмашдилар. Барчамиз бир хил вазиятдамиз. Биз энг яхши бўлади деган хулосага келдик. Келажакда нима бўлишини билмаймизку. Эҳтимол, икки ҳафтадан кейин мухлисларсиз ўйнармиз. Биз ҳозирча ҳеч нарса билмаймиз. Хуллас, ҳозирча шундай келишувга эришдик, — Дибаланинг сўзларидан иқтибос келтирмлқда L`Equipe.