Бугун Тожикистон суперкубоги баҳси билан янги мавсумга старт берилди. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Истиқлол» ўтган мавсумда кумуш медални қўлга киритган «Хўжанд»га қарши баҳс олиб борди.
Баҳснинг 2-дақиқасидаёқ ўзбекистонлик ҳужумчи Санжар Рихсибоевнинг голи эвазига хўжандликлар ҳисобни очишди. Маълумот ўрнида: "Хўжанд" сафида Рихсибоевдан ташқари, дарвозабон Маъмур Икромов ва ярим ҳимоячи Сирож Ҳамроев ўйинни асосий таркибда бошлаган бўлса, Андрей Сидоров учрашув сўнгида захирадан майдонга тушди.
Хўжандликлар ўйиннинг 78-дақиқасигача олдинда боришди, аммо "Истиқлол" икки дақиқа ичида иккита гол уриб, олдинга чиқиб олди. Шу тариқа, душанбеликлар Суперкубокни қўлга киритишди ва бу совринга тўққизинчи марта эга чиқди.
Тожикистон суперкубоги-2020
«Истиқлол» – «Хўжанд» – 2:1
Голлар: Санжар Рихсибоев, 2 (0:1). Манучеҳр Жалилов, 78 (1:1). Муҳаммаджон Раҳимов, 80 (2:1).
«Истиқлол»: Рустам Ятимов, Табрези Давлатмир, Зоир Джурабоев, Алексей Ларин, Марко Милич, Искандар Жалилов (Муҳаммаджон Раҳимов, 58), Виктор Свежов, Эҳсони Панжшанбе, Алишер Жалилов (Рустам Соиров, 76), Шериддин Бобоев (Вохит Оразсахедов, 58), Манучеҳр Жалилов.
«Хўжанд»: Маъмур Икрамов, Манучеҳр Сафаров, Комрон Мирзонажод, Бахтиёр Чориев (Муҳаммадшарифи Саидхўжа, 76), Дилшод Бозоров, Ойбек Абдуғаффоров, Хуршед Бекназаров, Сирож Ҳамроев, Фирдавс Чакалов (Алишер Баротов, 76), Санжар Рихсибоев (Фатхулло Фатхуллоев, 64), Абдулмўмин Забиров (Андрей Сидиров, 84).
Огоҳлантиришлар: Эҳсони Панжшанбе («Истиқлол») — Фирдавс Чакалов, Рустам Хўжаев («Хўжанд»).