"Парма"нинг португалиялик ҳимоячиси Бруно Алвешнинг сўзларига кўра, у "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан кўра боши билан яхшироқ ўйнайди.
"Мен Криштиануга қарши бир неча бор ўйнаганман. У ҳеч қачон мен билан дуэлда ғалаба қозона олмаган. Роналду мендан кўра тезкор ва техникаси яхшироқ, лекин мен ундан яхшироқ ҳаракат қиламан", – деди Алвеш ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.