Ижтимоий тармоқларда Англиянинг "Уотфорд" ҳимоячиси Кристиан Кабаселе ўғли билан уйининг ҳовлисида футбол ўйнагани акс этган видео пайдо бўлди.
Видеода футболчи тўп учун курашга киришди, бироқ, у тўпга улгурмади ва ўйин қоидасини кўпол равишда бузиб, ўғлини йиқитди.
"У мени доим саҳар 04:00да жуда кўп уйғотади, шунинг учун, мени жуда кўп муҳокама қилмаслигингизни сўрайман", - деб пост қолдирди ўзининг жойлаган видеосига.