Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчиси Томас Мюллер шартнома узайтириб бўлганидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Икки томон ҳам чуқур мамуният билан шартнома имзолади. Ишончим комилки, тўп яна майдонга қайтгач, муваффақиятга эришишда давом этамиз. Бу менга мотивация беради. "Бавария" билан шартномани узайтириш мен учун устувор вазифа. Клуб ҳам худди шундай деб ўйлайди. Мен умримнинг учдан икки қисмини "Бавария"да ўтказдим. «Бавария» мен учун ишберувчидан ҳам устунроқ. Бу клуб - менинг иштиёқим! Мен бу ерда яна икки йил бўлишимдан хурсандман ва бу сафар ҳам ҳар доимгидек бор кучимни ишга соламан», - футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.