Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

УЕФА Евро-2020 мезбон шаҳарлар сонини камайтириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 2021 йилга кўчирилган Европа чемпионати мезбон-шаҳарлар сонини камайтиришни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар тарқатди.

Режага кўра, мусобақа Европанинг 12та шаҳрида ўтказилиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли зарар кўрган Рим ва Бильбао шаҳарлари мусобақани ўтказишга тайёр бўлмаслиги мумкин.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг ёзида баъзи стадионларда турли тадбирлар режалаштирилган. Бу эса Европа чемпионати ўйинларини ўтказишда муаммоларни келтириб чиқаради.

Аслида Евро-2020ни бутун қитъа бўйлаб ўтказиш ғояси УЕФАнинг аввалги раҳбари Мишель Платинига тегишли бўлиб, ташкилотнинг ҳозирги президенти Александер Чеферинга ушбу режа маъқул келмаган. Маълумотларга қараганда, УЕФА ҳозирда барча 12та мезбон шаҳар билан алоқани ушлаб турибди. Ташкилот мусобақани ўтказиш билан боғлиқ айрим ўзгаришларга қўл уриши мумкин. Боз устига, мусобақанинг расмий тақвими ҳали эълон қилинмаган.

Европа чемпионати Европанинг 12та шаҳрида ўтказилиши керак: Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Дублин, Копенгаген, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Амстердам.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 16:19, 09.04.2020.
Ўқилди: 3976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик