"Бенфика" ярим ҳимоячиси Флорентино Луиш "Севилья" ва "Бетис" жамоаларининг қизиқишларига сабаб бўлмоқда, дея хабар беради А Bola.
20 ёшли футболчи 2010-йилнинг ёзидан бери "Бенфика" тизимида фаолият олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда у барча мусобақаларда 15 та учрашув ўтказиб, 1 та голлик узатма амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Флорентинонинг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2024-йилнинг 30-июнигача ҳисобланади.