Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гвардиоланинг онаси қандай аёл эди?!

Баҳо:
+ | -

Барселонадан 70 км узоқликда Монсеррат тоғлари ёнбағрида Санпедор қишлоғи мавжуд. Қуёшли қишлоқнинг кўчалари доимо тинч ва озода. Атиги минг киши истиқомат қилувчи шаҳарчада бундан 50 йил аввал оддий ишчи оиласида футболда катта инқилобни амалга оширувчи Хосеп Гвардиола таввалуд топишини ким ўйлабди дейсиз?

Бундан ярим аср аввал Санпедор қишлоғилик қиз - Далорс Сала Каррио ВалентинГвардиолани севиб қолади ва улар турмуш қуришади. Долорс Валентинга 4 та фарзанд туғиб беради. Франческо, Пере, Олга, ва Хосеплар оддий ишчи оиласида катта бўлишларига қарамай, уларнинг барчаси ҳаётда ўз йўлларини топиб кетишга муваффақ бўлган.

“Мен фарзандларим билан фахрланаман. Сабаби, уларнинг барчаси қайноқ қалб эгалари. Биз уларнинг ҳаётда зафар қучишлари учун таълим олишларини таъминладик. Ва энг муҳими, уларга барча нарсага меҳнат билан эришиш мумкинлигини уқтирдик. Энг муҳими эса, биз уларни яратгандан қўрқадиган инсонлар қилиб тарбияладик”, —деган эди Долорс ўғли дунёнинг энг яхши мураббийи бўлиб етишганида.

70-йилларга келиб бутун бошли Испанияда саноат оламида инқирозкузатилди. Оқибатда, Долорс уйда фарзандлар тарбияси билан шуғулланишни бошлади. Сабрли аёл эри – Валентин Гвардиоланинг ўз қўли билан қурган уйида фарзандларини катта қилди ва ўша уйда умрининг охирги кунига қадар шу уйда истиқомат қилди.

“Санпедор” – Бу барча бир-бирини танийдиган аҳоли истиқомат қилувчи кам сонли шахарлардан бири. Мен доимо эърталаб қўлимда тўп билан кўчага чиқиб кетар эдим. Кейин бирин-кетин қўшни болалар чиқиб келишар ва биз соатлаб футбол ўйнар эдик. Мен фақат онамнинг овқатланиш учун чақирганларидагина уйга кирар эдим. Бирор маротаба онамнинг: “Ташла тўпни, 5 дақиқадан сўнг стол олдида бўл!”, деб айтилган сўзларидан олдин уйга кирмаганман” – Пепнинг хотираларини ёдга олади Гием Балаг ўзининг “Ғалабага ўзга йўлдан” номли китобида.

Қачонлардир кичик Пеп ота-онаси билан Санпедор қишлоғи яқинидаги Манрес шаҳарчасигаташриф буюради. 7 ёшли Пеп илк бор футбол тўгарагига боради. Футбол мактабига кириш учун танловга йиғилган болаларни кўрган Пеп дарров бу унинг ҳаёт йўли эканлигини чуқур англаб етади. Ота-онасига футбол мактабида қолиш фикрини билдирганида, ҳеч ким унга қаршилик қилмайди. Оддий оила бўлишига қарамай, ўғлининг барча истакларини амалга оширишга ўрганиб қолган Гвардиолалар Пеп Манрес шаҳридаги футбол мактабида қолдириб ортга қайтади. Пеп футбол мактабидаги энг озғин йигит бўлишига қарамай, энг иқтидорлиси ҳам эди. Долорснинг Гием Балагега берган интервьюсига эътибор қаратинг: “Пеп жуда ориқ эди. Шунга қарамай, у майдонда барчадан кўпроқ ҳаракат қилар эди. Очиғи, ўғлимнинг тер тўкиб жамоага киришиб кетишга ҳаракат қилаётганини кўрсам кўнглим ғалати бўлар эди”.

Кейинчалик “Барселона” жамоасида бир неча бор кўрикдан ўтган Пепни клуб ота-онаси билан музокаралар ўтказади. Кейин эса, “Ла Масия”дан тушган таклиф. Юқорида номи зикр қилинган китобда айтилишича, Гвардиола анчагина кўримсиз аҳволдаги “Ла Масия”га ташриф буюргач иккинчи қаватга юругиб чиқади ва ойнани очади. У чуқур нафас олганча: “Қаранг ойи! Мен ҳар куни тонгда уйғониб ойнадан “Камп Ноу”ни томоша қилишим мумкин!”

Хосеп Гвардиолаорадан бир неча 10 йиллар ўтгач, 38 ёшида “Барселона” бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг, Долорс жуда қизиқ интервью беради: “У футболчилик чоғидаёқ футболни ўзгача ракурсда кўра олган ва уни худдимураббийлардек ўқий олар эди”.

Шу ўринда Долорснинг Пепга қай даражада ишонганини исботлаб берувчи яна бир интервью: “Мен “Челси” билан Лондонда бўлиб ўтган 2009-йилдаги учрашувни яхши хотирлайман. Ўйин асабий ўтганига қарамай, мен сира пинагимни бузганим йўқ. Ҳакам 4 дақиқа қўшиб бергач, мен атрофимдагиларга энди биз гол урамиз дедим. Айтдим ҳам биз ўша голни киритдик. Барчаси кутганимдек бўлди”.

Аслида Долорс Гвардиолага алоқадор футбол учрашувларини доим ҳам томоша қилавермайди. Валентин Гвардиола: “Долорс Пепнинг жамоаси майдонга тушса, бошқа хонага чиқиб кетади. У ўғли учун қайғургани сабабли асаблари дош бермайди. Шундай бўлсада, мен гол деб бақиришим билан хонага югуриб киради”.

“TheWorld” нашри учун Валентин ва Долорс томонидан берилган катта интервьюни ўқиган бўлсангиз, Долорс ва Валентиннинг нақадар содда одамлар бўлишганига яна бир борамин бўласиз.

Пепнинг ота-онаси Гвардиола янги уй олиб берганига қарамай, фарзандлари катта бўлган қишлоқда ҳаёт кечиришни афзал кўришгани эътиборга молик. Қаҳрамонларимиз Каталонияга ташриф буюрганда ҳам ОАВдан қочиш учун доимо ўзларини танитмасликка урунишган. 2012-йилда Гвардиоланинг “Барселона”дан кетишини биринчи бўлиб Долорс хоним хабар топади. Пеп узоқ вақт қолиш ёки кетишни билмай аросатда қолганида, айнан Долорс хоним унга бошқа жамоага йўл олиш учун туртки бўлади.

Унинг хайрлашув учрашуви жуда таъсирли бўлган эди. У клубдан кетмоқчи эканлигини айтганида, тушундимки,унга ўзини яна бир кўрсатиш учун янги муҳит керак. Тўғри, “Барселона” бу “Барселона”, бироқ инсон ҳаракатда давом этиши даркор”.

6 апрель санасида Долорс Сала Каррио Пеп футболни севиб қолган Манрес шаҳарчасидаги шифохонада коронавирус сабабли оламдан ўтди. Қанчалар ачинарли бўлмасин, барча бошланган ишнинг якуни бор ва амалга ошди. Пеп сингари футбол оламида янгилик ярата олган, барчанинг футболга бўлган қарашларини фикрини ўзгартирган мураббийни, туғма чемпиони дунёга келтирган Долорс хоним оламдан ўтди.

Яхёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:57, 10.04.2020.
Ўқилди: 4731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.