“Ювентус” коронавирус туфайли юзага келган кризис сабабли Криштиану Роналду борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Келинг барчасини бўлакларга бўлиб чиқамиз...
Миш-мишлар
Коронавирус пандемияси Италияга катта зарар етказди.
Роналдунинг маошини қисқатирилиши уни жамоада сақлаб қолиш учун вариатлардан бири бўлиб турибди.
Бошқа вариант эса уни сотиб юбориш.
Иқтибослар
Роналдунинг португалиялик ҳамюрти Жозе Фонте talkSPORT нашрига берган интервьюсида: “Мен биламан, у аниқ Мадридни яхши кўради. Криштиану клубни ёқтириши аниқ, бу дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири, агар энг яхшиси бўлмаса. У ерда унинг кўплаб дўстлари қолди, ва Ронни эшикларни очиқ қолдирган. Шу сабабли, у “Реал”га қайтса, ҳайрон бўлмайман.
Ла Лига президенти Хавьер Тебас: “Роналду йўқ бўлса, Ла Лига кўп пул йўқотади дейишганди, бироқ биз кўп пул топдик. Футболчилар ёрдам беради, аммо улар чемпионат учун жуда муҳим эмас”.
Асосий факторлар
Улар иккита: Роналдунинг ўзи ва Флорентино Перес.
У учун тахминан 70-80 миллион доллар сарф этиш керак. Перес буни тўлашга тайёрми?
Фактлар
Фақат битта факт бор – Роналду мавсум сўнггига қадар “Ювентус” футболчиси бўлиб қолмоқда. У қайтадими? Келинг, кутамиз нима бўларкин.