Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ўзбекистонда яна Сидней Жексон хотира турнири ўтказилиши Осиё бокс конфедерацияси эътирофида

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати Ўзбекистонда ўтказиладиган Сидней Жексон хотира турнирига бағишланган катта мақола чоп этди. Биз ушбу мақолани ўзбек тилига таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

"Ўзбекистон бокс федерацияси анъанавий Сидней Жексон хотира турнири яна ўтказади, ушбу мусобақа 2021 йилги мусобақалар тақвимидан ўрин олди", деб бошланади мақола.

Осиё бокс конфедерацияси Ижроқўм аъзоси, Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи вице-президенти Сакен Полатов ушбу мусобақани яна ўтказилишини маълум қилди. Ўзбекистон Амманда ўтказилган Осиё/Океания лицензион турнирида 7 та йўлланмага эга чиқди. Уларнинг 6 таси эркаклар, 1 таси эса истъедодли боксчи қиз томонидан қўлга киритилди.

Сидней Жексон XX асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда бокс асосчиларидан бири бўлган. Мусобақа Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, мамлакатда бокс ривожига катта ҳисса қўшган Сидней Жексон хотирасига бағишлаб ўтказилади. У 1920 йилдан сўнг мамлакатда илк мураббий бўлган ва ўзбек боксчиларининг дастлабки авлодини тарбиялаган.

Мусобақа 2021 йилда яна ўтказилади. Баҳсларнинг ўтказилиш саналари жаҳон Олимпия лицензион турниридан сўнг маълум бўлади. Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу мусобақага жаҳоннинг энг етакчи мамлакат боксчиларини таклиф этишни мақсад қилган. Шунинг учун ҳам мусобақа 2021 йилнинг энг ёрқин турнирларидан бири бўлиши мумкин. Тошкент мезбонлик қиладиган янгича кўринишдаги Сидней Жексон хотира турнири "А" класс тоифасидаги мусобақа бўлиши кутилмоқда.

Сидней Жексон хотира турнири ўтган асрнинг 60-йилларида ўтказила бошланган. 50 йил давомида, Собиқ Иттифоқ пайтида мусобақа ўзбек боксчиларининг тажриба тўплаши учун хизмат қилган. Сўнгги маротаба турнир 2014 йили ташкил этилган. Шу пайтгача ушбу мусобақа 48 маротаба ўтказилган.

Ўзбек бокси юлдузлари ичида 1975 йили Алишер Рисқиев ушбу турнир олтин медалини қўлга киритган. Шунингдек, Совет Иттифоқи даврида Руфат Рисқиев, Владимир Шин каби ўзбек боксининг дарғалари ҳам мусобақада ғолиб чиқишган.

Мамлакат мустақилликни қўлга киритганидан сўнг 2000 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Муҳаммадқодир Абдуллаев, икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоев, икки карра Осиё ўйинлари ғолиблари Элшод Расулов ва Баҳодиржон Султоновлар Сидней Жексон хотирасига бағишланган турнир ғолиби бўлишган. Рио Олимпиадаси ғолибларидан Фазлиддин Ғоибназаров ва Ҳасанбой Дўсматов ҳам ушбу мусобақада олтин медалга сазовор бўлишган.

2014 йилда сўнгги маротаба ўтказилган Сидней Жексон хотира турнирида Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Рустам Тўлаганов, қирғизистонлик Азат Усеналиев каби юлдузлар ўз вазн тоифаларида ғолиб чиқишган. Лондон Олимпиадаси бронза медали, жаҳон чемпионати финалчиси ҳисобланган қозоғистонлик Иван Дичко 2014 йили ташкил этилган турнирда +91 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиққанди.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 00:33, 11.04.2020.
Ўқилди: 2353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.