Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шота Арвеладзе ўзбек футболида нималарга эришди?

Баҳо:
+ | -

Голландиянинг “Аякс” жамоаси сафида ажойиб мавумларни ўтказган ҳужумчи мана икки йилдан бери Ўзбекистонда мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. Қаҳрамонимиз “Пахтакор”да фақат совринларни қўлга киритиш учунгина эмас, ўзбек футболининг ривожи учун ҳаракат қилмоқда. Мураббийнинг айтишича, у ўзбек футболнинг потенциали нақадар юқори эканлигини исботлаш учун ҳаракат қилмоқда.

“Пахтакор” ўйин услуби ҳақида
“Биз Бобур Шодиев билан биргаликда биринчи кундан бошлаб нима қилмоқчи эканлигинимизни чуқур англаб ишга киришганмиз. Биз ўзбек футболчиларининг салоҳиятини оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Олдимизда жамоани бир ўйин услубидан бошқасига ўтказиш вазифаси турган эди. Бунинг учун бизга Португалия ва испаниялик мураббийлар ёрдамидан фойдаландик. Шу ўринда, менга маҳалий мураббийларнинг берган ёрдамини ҳам алоҳида қайд эдиб ўтишим жоиз. Бугунги ўйин фалсафамизнинг асосчиси мен ва Питер Уистр саналади.

Мен ва командам Тошкентга етиб келганида, “Пахтакор” катта муаммолар гирдобида қолган эди. Жамоа ички биринчиликда 11-поғонада бораётган, кубокбаҳсларидан чиқиб кетган эди. Бундан ташқари, клубнинг менежментида ҳам камчиликлар мавжуд эди. Илк мавсумимда ички биринчиликнинг 16 та учрашувининг 14тасида ғалаба қозондик. Шу сабабли мусобақани 3-ўрин билан якунлашга мажбур бўлдик.

ОЧЛда нима етишмади?

“Баъзан биз ўйин давомида 70 фоиз тўп билан муомалада бўляпмиз. Ҳатто ОЧЛ учрашувларида ҳам. Биз Осиё клубларига қарши шундай учрашувлар ўтказдики, мухлислар ҳайратда қолишганини яшириб ўтиришмади.
Ўтган мавсумда биз мавсум давомида 115 та гол киритдик ва требл қайд этдик. Тан олишим лозим,ўтган мавсумда биз ОЧЛдаги энг мураккаб гуруҳдан жой олдик. Эрон етакчиси “Персеполис”, мусобақа финалчиси “Ас-Садд” ва Саудия Арабистони етакчиси “Ал-Аҳли” билан кураш олиб бордик. Афсуски, “ўлим гуруҳи”дан омон чиқишимизга бироз омад етишмади.

Бу мавсумда клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган “Ал-Ҳилол”, “Шабаб ал-Аҳли” жамоалари билан тўқнаш келишимиз керак эди. Мусобақанинг иккита турида ғалаба қозонгач, “Ал-Ҳилол” билан тўқнаш келишимиз керак эди, бироқ вирус сабабли бу ўйинимиз қолдирилди”.

Терма жамоага футболчи тайёрлаб бериш ҳақида

“Пахтакор” футболчиларининг 7 нафари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида қитъа чемпионлигини қўлга киритишида катта рол ўйнаганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Терма жамоада йигитларимнинг 10 нафари тўп сурмоқда. Бундан ташқари, яна иккита дарвозабонимиз ҳам терма жамоадан чақирув олишмоқда. Шунингдек, академиямиздаги бир нечта ёш йигитлар секин-аста асосий таркибга қўшилиб бормоқда. Қувонарлиси шундаки, академиямиздаги ёш футболчилар ҳам тобора етилиб боришмоқда.

Биз бугун бор эътиборимизни янги услубга мослашишга қаратганмиз. Бу мамлакатда иқтидорли футболчилар етарлича топилади. Уларда Осиёдаги барча тан олган Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров сингари футболчилар тўп сурган”.

Манба: The-AFC.com
Киритилди: 01:29, 13.04.2020.
Ўқилди: 3358 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.