Туриннинг "Ювентус" клуби "Бенфика" ҳимоячиси Алекс Гримальдога қизиқмоқда.
Tuttosport хабарига кўра, итальян клуби "Барселона"да тарбияланган ва 2016 йилда Португалияга кўчиб ўтган 24 ёшли испаниялик билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Гримальдонинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, товон пули 60 миллион еврога тенг.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳимоячига "Атлетико", "Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.