Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бокс тарихидан муҳим фактлар

Баҳо:
+ | -

1867 йили журналист, ҳаваскор спортчилар клуби аъзоси Жон Грэхэм Чемберс ўша даврда Лондон чемпионати учун бир қатор қоидалар ишлаб чиқди. Уни Жон Шолто Дуглас, яъни Куинсберри 9-маркизи қўллаб-қувватлаган. Ўшандан бери ушбу қоидалар унинг номи билан боғланиб келади.

Демак, Куинсберри маркизи қоидалари билан танишамиз (1867 йил).

У 12 банддан иборат эди:

— жанг 24 футлик квадрат майдонда ўтказилиши лозим;

— бўғиш, танаси билан рақибни итариб юбориш, оёғидан чалиш, бош билан зарба бериш, тирсак ва тизза билан зарба беришлар тақиқланади;

— ҳар бир раунд уч дақиқадан, бир дақиқалик танаффус билан давом этади;

— агар боксчилардан бири йиқилса, 10 сония ичида бировнинг ёрдамисиз ўрнидан туриши лозим бўлади. Бу вақтда рақиб ўз бурчаги томон бориши керак. Йиқилган боксчи ўрнидан турганидан сўнг жанг давом эттирилади. Агар 10 сония ичида боксчи жангни давом эттира олмаса, ҳакам унга мағлубият ёзади;

— канатларга осилиб олган боксчи йиқилган деб ҳисобланади;

— секундантлар ёки бошқа кимдир раундлар вақтида рингга чиқиши мумкин эмас. Боксчилардан ташқари фақат рефери рингда бўлиши мумкин;

— боксчилар чармли, яхши сифатли, бир ҳил вазнга эга қўлқопларда жанг қилиши лозим;

— агар қўлқоп йиртилиб кетса ёки фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келса реферининг талабига кўра у алмаштирилиши лозим;

— тиззаси ерга теккан боксчи йиқилган дея ҳисобланади;

— пошнаси бор оёқ кийимлардан фойдаланиш тақиқланади;

— жанг боксчилардан бирининг ғалабаси билан якунланади (агар боксчиларга пул тикканлар рози бўлса дуранг ҳам бўлиши мумкин);

— бошқа ҳолатларда "Лондон ринги мукофоти қоидалари"дан фойдаланиш;

Ўша вақтгача бокс қоидалари бироз бошқачароқ бўлган. Албатта ўша вақтдан буён баъзи қоидаларда бироз ўзгаришлар бўлган. Лекин, кўриб турганингиздек, бугунги бокс қоидаларининг асоси 1867 йилда ишлаб чиқилган экан.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 11:56, 15.04.2020.
Ўқилди: 2434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.