Кириш Регистрация

«Милан» собиқ директори: «Реал» 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин бизни ҳакамни сотиб олганликда айблаганди

Баҳо:
+ | -

«Милан» собиқ бош директори Паоло Тавежа Чемпионлар Кубоги 1988/89 йилги мавсуми ярим финалида «Реал» устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабани эсга олди.

«Жамоа томонидан қўлга киритилган совринлардан ташқари, мен «Реал» устидан 5:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан ҳам роҳат оламан.

Ўйиндан бир кун аввал дарвозабонимиз Жованни Галли Мадриддаги биринчи ўйинда Уго Санчес унга бир неча бор тупурганини айтди.

Ўйин бошланишидан аввал мен ҳакам билан суҳбатлашдим, унга Галлининг сўзларини етказдим ва Санчесни кузатувга олишини сўрадим. Угонинг биринчи қоида бузишиёқ сариқ карточка билан жазоланди.

«Реал» 0:5 ҳисобидан кейин ваҳимага тушиб қолганди. Бернд Шустер менинг ёнимга келиб шундай деди: «Сиз ҳакамни сотиб олгансиз!».

Унга шундай жавоб қилдим: «Агар шундай бўлганда, биз 5:0 ҳисобида ютмаган бўлардик. Бизни ҳакамларга кўп бора пора берган директорларингизга ўхшатманг». Шундан кейин мен кетдим», — дейди Тавежа.

1989 йилнинг апрелида бўлиб ўтган қарама қаршиликнинг дастлабки баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилади. Миландаги ўйинда мезбонлар Карло Анчелотти, Франк Райкаард, Рууд Гуллит, Марко ван Бастен ва Роберто Донадонининг голлари эвазига ғалабани қўлга киритган. Финалда эса «Милан» «Стяуа»ни таслим этиб (4:0) чемпионликни қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:15, 15.04.2020.
Ўқилди: 2729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик