Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Нима учун Роналду «МЮ» сардорлик боғичини тақмагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" клубининг афсонавий сардори Гарри Невилл жамоа ҳақидаги айрим маълумотларни ошкор қилди.

"Мен сардор этиб тайинланганимдан кейин бир йил ўтиб жароҳат олдим. Менга жуда оғир бўлганди. Энди жамоага ёрдам бера олмасам керак, деб ўйлай бошлагандим. Бизда ажойиб футболчилар бор эди: Роналду, Руни, Тевес, Гиггз, Скоулз, Каррик, Фердинанд, Видич, Эвра, ван дер Сар... Мавсумолди тайёргарлик пайтида сэр Алекснинг олдига келдим ва дедим: "Мен ўзимни сардорликка муносиб дея ҳис қилмаяпман. Жамоадошларим билан рақобатлаша олмаяпман".

Бунга жавобан эса мураббий: "Болажоним, ушбу боғич сенда қолади! Гиггз билан биргаликда навбатма-навбат уни тақасизлар. Агар уни Рунига берсам, Роналдунинг "томи кетиб қолади". Агар уни Криш олса, Уэйн "жинни бўп қолади". Агар Видич сардор бўлса, бу Фердинандга ёқмайди", деган эди.

Жамоа ичидаги муҳит бузилмаслиги учун сўнгги 4 йилда Райан билан бирга сардорлик қилганмиз. Биз "дед" бўлганмиз. Ўзимни сардорликка муносиб дея ҳисобламасам ҳам Фергюсон менга ўзимга бўлган ишончни берарди", - деди Невилл.

Невилл футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин сардорлик боғичи Неманья Видичга ўтди. Кейин эса навбати билан Уэйн Руни, Майкл Каррик, Антонио Валенсия ва Эшли Янг сардорлик вазифасини бажаришди. Ҳозир "МЮ" сардори Харри Магуайр ҳисобланади.

Манба: isport.ua
Киритилди: 07:30, 17.04.2020.
Ўқилди: 7909 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.