Кириш Регистрация

«Барселона» ўзи тарбиялаб, қадрламаган ўйинчилар рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz академиясининг қадрига етмаган “Барселона” учун “махсус рамзий жамоани тақдим этади.

Хави ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида “Барселона” академиясида футболчиларга эътибор берилмаётганидан ранжиганини яшириб ўтирмади. Дарҳақиқат, сўнгги пайтларда “Барса” ўз академияси битурувчиларидан кўра миллионларга сотиб олинган футболчиларга ишонч билдиришни афзал кўрмоқда. Хўш,улар шу йўлни танлаш ортидан қандай футболчиларни қўлдан чиқаришди?

Дарвозабон

Андре Онана («Аякс»)

Дарвозабон клуб академиясига шахсан Самуел Это’Онинг таклифи билан олиб келинади. Аслида, унда “Барселона”да қолиши ва асосий таркибга киришга уриниб кўриши мумкин эди, бироқ камерунлик кипер фойдали ижарани афзал кўрди. Бугунги кунда, Тер Штеген Каталония жамоаси дарвозабонини муносиб қўриқлаб келмоқда, шунга қарамай клуб яна бир савияли дарвозабонни қўлга киритишни истамоқда. Ваҳоланки, ўз вақтида клуб Онанага ишонмагани боис, униарзимаган пулга Голландияга жўнатиб юборган эди.

Ҳимоячилар

Эктор Бельерин («Арсенал»)

Англиянинг “Арсенал” ўнг қанот ҳимоячиси сўнгги мавсумларда мода билан жуда ҳам ўрлашиб қолди. Бундан ташқари, орттирилган жароҳатлар сабабли унинг ўйинида кескин пасайиш кузатилди. “Барселона” Семедуга миллионларни сарфлаётган бир пайтда, Эктор “Арсенал”да АПЛнинг энг шиддатли футболчиси сифатида барчанинг эътибор марказида эди.

Марк Бартра («Бетис»)

Бэйлнинг Бартрани кубок финалида тезликда ортда қолдиргани учун ҳимоячи Каталонияда узоқ муддат қола олмади. Кейин Дортмундга йўл олган футболчи эндиликда “Бетис”да муносиб ўйин намойиш этмоқда. Тўғри,бир қарашда, у Пикенинг ўрнини босишга қодир эмас, лекин айни дамда Марк Лангле ёки Умтитидан ҳам кучсиз ҳимоячи эмас.

Серхи Гомес («Севилья»)

Гомес айни дамда Андалусияда ўзини яхши ҳис этмоқда. Агарда ўз вақтида клуб Серхио билан шартнома тузганида, бугун марказий ҳимоячи борасида ҳеч қандай муамо бўлмас эди.

Алехандро Гримальдо («Бенфика»)

Ўз вақтида Грималдо ўзининг пик формасидаги Альбага рақобат қила олмади. Эътибор қаратинг. Барча совринларни ютиб бўлган Альба яхши формадами ёки ғалабага ўч чанқоқ ва тезкор Гримальдоми? Бу мавсумда аллақачон 10 та ассистни амалга оширишга улгурган футболчи ортиқча қийинчиликсиз Альбанинг ўрнини эгаллашга қодир эди. Афсус...

Ярим ҳимоячилар

Адама Траоре («Вулверхэмптон»)

Адаманинг трансфер қиймати бугун тобора ўсиб бормоқда. АПЛдаги кросслари билан ҳаммани эътиборини ўзига қаратаётган футболчи учун “Барселона” энди камида 60 миллион евро тўлаши талаб этилади. Ваҳоланки, ўз вақтида “Барселона” Траорега иккинчи имконни бермаган.

Тьяго Алькантара («Бавария»)

Оғир артилерия сифатида катта футболда ўз ўрнини топиб бораётган Мазинонинг ўғли нима учун “Бавария” сотиб юборилганини ҳалигача тушуниш мушкул. Айни дамда Де Йонг учун 60-70 миллион евро сарф этаётган жамоа Тиаго сингари ижрочиларга жуда муҳтож.

Дани Ольмо («Лейпциг»)

Дани учун “Барселона” бирорта имкон ҳам бермаганига ишонасизми? Футболчининг айтишича, мураббийлар унда Каталония клуби сафида тўп суриш учун ҳеч қандай имкон йўқлигини ва фаолиятини сақлаб қолиш учун бошқа клубга ўтишни тавсия қилган экан. Эндиликда испаниялик футболчи учун барча жабҳада илғорлик намойиш этаётган “Лейпциг” 40 миллион евродан воз кечди. Эндигина 21 ёшга тўлган футболчининг келажаги ҳали олдинда.

Марк Кукурелья («Хетафе»)

21 ёшли чап қанот ҳимоячиси “Хетафе”да ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг айни дамда клубдаги энг яхши статистика эгаси саналади. У жамоаси билан Ла Лигада кучли тўртликка кириш учун кураш олиб бормоқда. Тўғри, у айни дамда “Барселона” футболчиси саналади, бироқ унга АПЛдан бўлаётган таклифлар “Барселона”ни уни сотиб юборишга яқин эканлигидан далолат. Умид қиламизки, “Барселона” уни сотиб юбормайди, Акс холда, кўп ўтмай уни ортга қайтариш учун ҳам миллионлар тўлаш лозим бўлади.

Жерар Деулофеу («Уотфорд»)

Жерар футболчи сифатида ўсишга ҳаракат қилди, бироқ “Барселона” унга ўша пайтда ўйин амалиёти яратиб беришга қодир эмас эди. Тезкор, иқтидорли ва “Барселона” ўйин фалсафасида суяги қотган футболчи бугунги кунда “Уотфорд” етакчисига айланган. Тўғри, у иккинчи Месси бўлмаслиги мумкин, бироқ айни дамда “Барселона”га Бретуэйтдан фойдалироқ бўлиши аниқ эди.

Ҳужумчи

Мауро Икарди (ПСЖ)

Икарди Аргентинадан Каталонияга кўчиб келганида, болакай эди. Клуб академияси уни тарбиялади, футболчи сифатида етишдирди, бироқ ўйин амалиётга келганида у билан шартнома имзолашданбош тортди. Кейин “Интер” отни қамчилаганча, уни ўз томонига оғдириб олди. Агар ўз вақтида футболчига ишонишганида Лаутаро учун 111 миллион евро тўлашнинг ҳожат бўлмас эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 07:03, 19.04.2020.
Ўқилди: 10908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.