Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

«Пахтакор» собиқ футболчиси Вилгельм Қаҳҳоров вафот этди

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» собиқ ҳимоячиси Вилгельм Қаҳҳоров 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Қаҳҳоров «Пахтакор» сафида 1961—1964 йиллар мобайнида тўп сурган. Жамоа 6-ўринни қўлга киритган 1962 йилги мавсум Олий Лига баҳсларининг барчасида майдонга тушган. 1963 йил Тошкентда Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида ғалаба келтирган ягона гол муаллифига айланган.

Қаҳҳоров ёрқин ўйинлари эвазига СССР олимпия терма жамоасига жалб этилади. Йиғин давомида унга «Динамо Москва» ва «Зенит» мураббийларидан қизиқиш бўлади. Бироқ Вилгельм  жиддий хасталикка учрайди ва бу унинг фаолиятига таъсир қилади. Кейинчалик Қаҳҳоров «Политотдел» ва Олмалиқнинг «Металлург» жамоаларида тўп суради.

«Вилгельм Қаҳҳоровнинг вафоти муносабати билан «Пахтакор» футбол клуби унинг оиласи, яқинлари ва дўстларига таъзиясини билдиради. Унинг хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди», — дейилади клуб баёнотида.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 07:58, 23.04.2020.
Ўқилди: 3063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.