"Реал" ва "Ливерпуль" клублари собиқ дарвозабони Ежи Дудек ўзининг автобиографик асарида "Барселона"га қарши ўйинлардан кейин Лионель Месси ҳақида қандай таассуротлар қолгани ҳақида ёзди. Шунингдек, польшалик посбон Криштиану Роналду ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Эслатиб ўтамиз, Дудек 2007-2011 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган.
"Месси Пеп Гвардиола бошчилигидаги "Барселона"нинг барча ўйинчилари каби алдар ва провокация қилар эди. Улар буни мукаммал даражада ўзлаштиришган эди. Бу эса Жозе Моуриньо ва бутун жамоамизнинг дилини хира қилган эди. Месси томонидан Пепе ва Рамос шаънига айтилган қандай кескин сўзларни эшитганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз. Гўёки камгап ва яхшидек кўринган инсондан бундай нарсаларни кутмайсан.
Роналду? Криштиану каландимоғ, аммо саҳна ортида нормал йигит. Гап шундаки, одамлар уни қандай қабул қилишига боғлиқ. Рауль каби у ҳам ўтакетган худбин, улар рақобатлашишни яхши кўришади, ғалабаларга чанқоқ. Улар ҳақида шундай дейиш мумкин: бошқа ўйинчиларнинг голлари эвазига клуб 5:0 ҳисобида ғалаба қозонгандан кўра, жамоа уларнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба ғолиб чиқишини исташади".