Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Каррагер Торреснинг "Челси"га ўтгани ҳақида: "Биз уларни алдаётганимизни билардим"

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Ливерпуль" клуби собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Фернандо Торреснинг 2011 йили "Челси" клубига ўтгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен ҳатто бунга ишонмагандим. Биз "Челси"ни алдаётганимизни билардим. Торрес в "Ливерпул"даги сўнгги йилида ўзининг соясида қолиб кетганди. 18 ой мобайнида у "Ливерпул"нинг дунёдаги энг зўр ҳужумчиси эди. Назаримда, "Челси" хўжайини унинг статистикасига ва юзма-юз учрашувига эътибор берди, шекилли. Ўша мавсумда Торрес бизга қарши ўйинда иккита гол киритганди.

Ўша пайтда 57 миллион евро жуда катта пул эди, биз шок ҳолатида эдик. Албатта, Торреснинг кетаётганидан жуда хафа бўлгандик, аммо, биз уни бундай нархга сотаётганимизга ишонмагандик.

Барибир, биз ҳам шунга ўхшаш хатоликка йўл қўйдик ва 40 миллион еврога Энди Кэрроллни сотиб олгандик, лекин, Луис Суаресни ҳам шундай нархга сотиб олганмиз. Мен Торрес "Челси" таркибида ўйнаб кета олмаганига ҳайрон бўлмаганман, - Каррагернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

"Челси" таркибида Торрес 106 та учрашув ўтказди ва 20 гол киритганди. "Ливерпуль" клубида эса 102 та ўйинда 65 та гол урганди.

Киритилди: 02:19, 24.04.2020.
Ўқилди: 5022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.