Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

АПЛнинг энг “зўр”лари билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

Аслида бу пайтда ПФА йилнинг энг яхшиларини аниқлаши керак эди. Эндиликда, бу ишни улар учун журналистлар ва футбол нашрлари амалга оширишмоқда. Stadion.uz ва Dail Mail Англиядаги йилнинг энг яхшиларини аниқлашга уруниб кўради.

Йилнининг энг яхши футболчиси – Жордан Ҳендерсон

Бу жуда муҳим номинация. Унинг ғолибини аниқлаш доимо мушкул кечган. Боз устига, мавсумни “Ливерпуль” сингари “Манчестер Сити” футболчилари ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказаётган эди. Шунга қарамай, Ҳендерсон ўзининг етакчилик қобилияти билан қолганлардан яққол ажралиб тургани рост. Усиз “қизиллар” майдон маркази бир нечта учрашувлардан оқсаб қолганини кўрдик. Бежизга уни Стивен Жеррард Пол Скуолзга қиёсламади. Марказдаги универсал футболчисиз “Ливерпуль” ўз драйви ва адреналини йўқотиб қўйиши бор гап.  Шу сабабли бу номинация ёрқин ўйин кўрсатган футболчига эмас, доимо сояда қолиб кетсада жамоа учун жуда муҳим фигура саналган футболчига топширилди.

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси – Трент

У нафақат Английда, балки бутун дунёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилгани рост. Ўзининг 21 ёшида “Ливерпуль”нинг стратегик қуролига айланган Тренд ҳимоячи бўла туриб жамоа плеймейкирига айлана олди. Қўшимчасига, унинг ҳимоядаги ва жамоавий прессингдаги фаоллигини ҳам унутмаслик лозим! Қисқача қилиб айтганда,  бунақасини катта футболда ҳар куни ҳам учратавермайсиз. Боз устига, футболчи эндигина 21 ёшга қадам қўйган бўлса!
Йилнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоа

Дарвозабон – Алиссон Беккер

Қачонлардир Бразилия терма жамоасининг асосий муаммоси сифатли дарвозабонларнинг йўқлигида деган ғалати “фикр” бор эди. Эндиликда, Эдерсон ва Алиссон бу ғояни тўлиқлигича йўққа чиқаришмоқда. Айниқса, “Ливерпуль”нинг бразилиялик посбони бу мавсумни жуда яхши савияда ўтказди (ўтказмоқда). Жамоа эришаётган ютуқларнинг камида ярми унинг ҳиссаси мавжуд.

Ҳимоячилар

Қанот ҳимоячиси – Энди Робертсон

Учар шотланд “Ливерпуль”да Тренд сингари жуда муҳим  футболчи. У Ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам бирдек фаоллик кўрсатувчи сайёрамиздаги ягона футболчи десак, адашмаган бўламиз. АПЛдек шиддатли чемпионатда 7та ассистни амалга оширган йигитчага қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Марказий ҳимоячи – Виржил Ван Дейк

Яна бир “Ливерпуль” футболчиси. Бу клубнинг футболчилари рўйхатда бўлишга лойиқ футбол намойиш этаётгани учун ҳам уларни қўшмасликнинг иложи йўқ. Ўтган мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган голланд бу мавсумда ҳам ўз даражасида ҳаракат қилмоқда. Айнан у “Ливерпуль”нинг ҳал қилувчи футболчиларидан бири саналади.

Марказий ҳимоячи – Чаглар Суюнжу

23 ёшлик турк бу мавсумга қадар бирорта клубда ном қозонишга муваффақ бўлмаган эди. Кимсан Гарри Магуайернинг йўқлигини ҳеч кимга билинтирмаган ҳимоячини сўзсиз мавсум кашфиёти дейишимиз мумкин. Рожер талқин қилаётган ҳужумкор футбол замирида Суюнжунинг ҳизматлари жуда катта эканлигини инобатга олсак, айнан у йилнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланмоқда.

Қанот ҳимоячиси – Тренд Александер Арнолд

“No Comment”!

Ярим ҳимоячилар

Жордан Ҳендерсон

Қандай қилиб йилнинг энг яхши футболчиси размий жамоадан тушиб қолиши мумкин? Боз устига, Ҳендерсондек ўз позитсиясида дунёнинг энг кучли футболчиси саналади. Шундай экан, ярим ҳимоядаги футболчиларни бу рўйхатда Ҳендерсон бошқариб боради.

Кевин де Брюйне

Бу мавсумда белгиялик футболчи оғир жароҳатга дучор бўлишига қарамай, нималарга қодир эканлигини кўрсатишдан тўхтагани йўқ. “Манчестер Сити”нинг юраги деб эътироф этилувчи футболчи бир ўзи “Реал”ни мағлуб этишга қодир эканлигини барча гувоҳи бўлди. Унинг нақадар иқтидорли эканлигини инобатга олсак, келажакда “олтин тўп” учун курашга қўшилиши мумкин.

Жек Грилиш

 “Астон Вилла”дек чўкаётган кемани элитада сақлаб қолиш учун майдонда тер тўкаётган 24 ёшли сардори ажойиб мавсумни ўтказди.(ўтказмоқда) У қолган жамоадошлари фонида шу қадар ёрқин ўйин намойиш этяптики, хатто клубнинг ашаддий мухлислари ҳам Грилиш Бирмингемда узоқ ушланиб қолмаслигини ич-ичидан тушуниб турибди.

Ҳужумчилар

Садио Мане

Мане анчадан бери иқтидорли ва сермаҳсул футболчилар рўйхатидан жой олиб келмоқда. Унинг ўйинларини томоша қилиш жуда завқли. Исталган дақиқада вазиятни умуман ўзга томонга буриб юборишга қодир футболчи “Ливерпул”нинг бугунги кундаги голларининг барчасида иштирок этмоқда. У гол киритишда ва уни яратишда беназир футболчи. Унинг тезлиги, жисмонан бақувватлиги ва меҳнаткашлигини алоҳида эътироф этиш даркор.

Муҳаммад Салаҳ

Салаҳ аввалги мавсумларда шу қадар яхши тўп сурдики, ўзи учун ўзи жуда баланд планкани ўрнатиб қўйди. Эндиликда, у бир мавсумда 20 та гол(+9 та ассист) киритса ҳам танқидлар остида қолмоқда. Тан олиш лозим, Салаҳ ўша-ўша теҳникаси жуда юқори бўлган, тезкор ва жуда фойдали ҳужумчи. У сира ўзгаргани йўқ.

Жейми Варди

33 ёшида АПЛнинг 100 миллион евролик ҳужумчиларидан кўпроқ гол киритиши уддалаган камтарин Вардини унутишга ҳаққимиз йўқ.  У Бренден Рожерс қўл остида “тулкилар” билан чемпион бўлган мавсумдан ҳам яхшироқ мавсум ўтказаётгани ҳақиқат. Варди уни эрта рўйхатдан ўчириб ташлаганларга нималарга қодир эканлигини исботлашда давом этмоқда. АПЛнинг ўртамиёна жамоасининг кучли учликка киришида Вардининг ўрни беқиёс.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:26, 27.04.2020.
Ўқилди: 6876 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.