"Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини бошқа немис клубида давом эттирмоқчи эмас. У ҳориж чемпионатига йўл олмоқчи.
"Бавария" - ажойиб клуб, бу ҳақда гапиришга ҳам ўрин йўқ. Агар жамоамни ўзгартиришга тўғри келиб қолса, бошқа чемпионатга йўл оламан. Бошқа варинт Бундеслигадан кўра кўпроқ эътиборни жалб этяпти", -дейди Вернер.
Эслатиб ўтамиз, футболчи учун курашда "Ливерпуль" асосий даъвогар бўлиб турибди.