Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Атлетик» УЕФАни танқид остига олди

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг «Атлетик» клуби УЕФА томонидан Испания қироллик футбол федерациясига юборилган тавсияга нисбатан ўз норозилигини билдирди.

УЕФА тавсиясига кўра, агар мамлакат кубоги якунига етказилмайдиган бўлса, Европа лигаси учун яна бир йўлланма турнир жадвалидан келиб чиқиб (Испанияда 7-ўрин) аниқланади. Испания кубоги финалига чиққан "Атлетик" эса жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ Испания футбол федерацияси, агар мавсум охирига етказилмаса, «Атлетик» Европа лигасида иштирок этишини тахмин қилган эди. Чунки, Испания кубогининг иккинчиси финалчиси «Реал Сосьедад» жадвалда 4-ўринни эгаллаб тургани боис, у Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлади.  

«Биз УЕФАнинг қароридан кескин норозимиз. Ташкилот 125та жамоа иштирок этадиган Кубок финалчисидан кўра, чемпионатда 7-ўринни эгаллаб турган клубни устун ҳисобламоқда», — дейилади «Атлетик» клуби матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетик" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги Испания кубоги финал баҳси 18 апрель куни Севилья шаҳрида ўтказилиши керак эди. Ушбу баҳс энди 5 август куни бўлиб ўтиши мумкин.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 12:54, 02.05.2020.
Ўқилди: 3749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.