Хабарингиз бор, "Андижон" клуби бош мураббийи Александр Хомяков Суперлиганинг 3-туридан сўнг истеъфога чиқарилди.
Stadion.uz нашрига етиб келган маълумотларга кўра, "Андижон" клубига россиялик мутахассис Виктор Кумиков мураббий этиб тайёрланади.
Эслатиб ўтамиз, Кумиков аввал ҳам Ўзбекистон клубларида ишлаган. У "Машъал", "Насаф" ва АГМК жамоаларини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Қозоғистоннинг "Атирау" жамоаси саналади.