Transfermarkt портали коронавирус туфайли футболчиларнинг трансфер нархларини янгилаган эди. Шундан келиб чиқиб, сайт Европанинг энг қиммат таркибга эга бўлган клублари рейтингини эълон қилди.
Рўйхатни «Манчестер Сити» клуби бошқарди. "Шаҳарликлар" таркиби 1 миллиард евродан ошган ягона клуб бўлди.
Иккинчи ўринни «Ливерпуль» эгаллади. Мерсисайдликларнинг умумий нархи 967 миллион еврога баҳоланди.
Учинчи поғонани эса «Реал» банд этди. Мадридликларнинг таркиби 888,5 миллион еврога тенг бўлди.
"Қироллик клуби"дан бироз ортда қолган «Барселона» 4-ўринга қўйилган бўлса, "ПСЖ" кучли бешликка кирди.
Европанинг энг қиммат таркибга эга бўлган клублари (топ-10):
1. «Манчестер Сити» (1,02 млрд евро)
2. «Ливерпуль» (967 млн)
3. «Реал» (888,5 млн)
4. «Барселона» (852,7 млн)
5. «ПСЖ» (843,7 млн)
6. «Бавария» (756,6 млн)
7. «Атлетико» (709 млн)
8. «Тоттенхэм» (699 млн)
9. «Челси» (679,9 млн)
10. «Манчестер Юнайтед» (646,7 млн)