Англиянинг «Манчестер Сити» клуби марказий ҳимоячиси Эмерик Ляпорт жамоанинг собиқ футболчиси Венсан Компани ҳақида илиқ фикр билдирди.
«Компани жуда яхши футболчи, буни кўпчилик бўлади, шунингдек, у ажойиб инсон. У ҳар доим майда деталларга ҳам эътибор қаратган. Венсан ёш футболчиларни қўллаб-қувватларди. Жамоага мослашиб кетишимда унинг роли катта бўлган ва бу учун унга миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир машғулот мобайнида у қайси вазифани қандай бажарсак яхши бўлишини уқтирарди.
Машғулотлар давомида у футболчилар учун намуна эди. Компани ҳар доим икки киши учун ишларди», — деди Эмерик Ляпорт.