Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Дивок Ориги шу йилнинг ёзида жамоасини ўзгартириш ниятида эмаслиги ҳақида Англия ОАВси маълум қилмоқда.
Ориги Юрген Клопп қўл остидаги ҳолатидан мамнун ва жамоани тарк этишни ўйламаяпти. 2019/2020 йилги мавсумда бельгиялик футболчи 22 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол киритиш билан бир қаторда, 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Оригининг «Ливерпуль» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.