Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ўзининг футболдаги кумири ким эканлигини очиқлади.
«Менинг севимли футболчим - Иньеста бўлган. Бу позицияда мен янада яхшироқ ўйнашим мумкин. У тўпни ушлаб туришни ва таваккалчиликни яхши кўрадиган футболчи. Менинг фикримча, Инестьа дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири эди.
Иньестага «Олтин тўпни» беришмагани мени ҳайрон қолдирган. Буни тушуниш қийин. У қанча совринларни қўлга киритганини қаранг», — Фернандешнинг сўзларидан иқтибос келтиромда Sky Sports.