Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Кеч уйғонган вулқон»

Баҳо:
+ | -

5 май. Бу кун замонавий футболнинг ёрқин вакили мексикалик Рауль Хименес туғилган. 29 га кирди.

2018 йилга келибгина Рауль ўз иқтидорини намойиш эта олди. Унгача санғиган клубларининг сони анчайин кўп бўлди. Ватани – Мексиканинг "Америка" клуби тарбияланувчиси бўлгани учун тўрт йил ўйнаши табиий. Кейин умидли футболчи сифатида "Атлетико" чорлади ўзига.

Мадридда ёмон мавсум ўтказмаган бўлса-да, негадир Симеоне тизимига мос тушмади. Натижада беш йиллик шартнома билан "Бенфика" сори йўл олди. Португалияда ҳам воқеа такрорланди – кўринишидан ёмон ўйинчи эмас, фойдали, лекин кутганимиздек эмас.

Ижарага "Вулверхэмптон" клубига ўтаётганида, ичидан алам ўтгандир. Аммо айнан шу клуб буткул Раулнинг истеъдодини дунёга кўрсатгани ҳайратланарли ҳодиса бўлди — 22 гол, бир мавсумнинг ўзида. АПЛда.

Унинг ўйин услубини мутахассислар ҳозирда ўрганишмоқда. Замонавий ҳужумчиликнинг намунаси ўлароқ. У нафақат соф ҳужумчи, балки бошқаларга вазият улашишда ҳам беқиёс. Рақибга орқа ўгириб тўпни яхши ушлаб тура олади ва кутилмаганда алдаб кетади. Бир ҳаракат билан амалга ошириши натижасида ҳужумчи Иньеста номини ҳам олган. "Ливерпуль" дарвозасига урилган гол ёдингизга тушгандир.

Рауль Хименеснинг бу ўйинини кўрган "МЮ", "Челси" ва "Тоттенҳэм" раҳбарлари қандай қилиб унинг жуда сокин "Вулвз"га ўтганига ҳайрон қолишди. Табиатан жим юрадиган йигитнинг фаолияти ҳам ўзига мос чунки. Терма жамоасига 81 ўйин ўтказиб қўйган ва 30 га яқинлашган ҳужумчининг бу қадар кейин порлаши табиати маҳсули.

Ҳозирда Зиданнинг ҳам плей-листига кирган бу иқтидор "бўрилар" сафидан ҳеч қаерга кетмаслигини айтган. Ўзининг айтишича, зўрға топган бахтини яна йўқотиб қўймаслик учун. Бизнингча ҳам тўғри қарор. Агар ўртага "Ньюкасл" аралашиб қолмаса...

Хайрулла Ҳамидов

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 14:52, 05.05.2020.
Ўқилди: 4690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.