Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Хуршидбек Мухторов: “Навбаҳор” таркибида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ниятидаман”

Баҳо:
+ | -

Барча спортчилар сингари футболчилар ҳам карантин даврини ўз уйларида, оила даврасида ўтказишмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Навбаҳор”нинг  маҳоратли ҳимоячиси Хуршидбек Мухторов билан телефон орқали боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

Карантин даврини қандай ўтказяпсиз? Футболни соғиндингизми?

- Барча футболчилар сингари карантин пайтини уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Жамоамиз мураббийлар штабининг машғулотлар жадвали асосида уйда якка тартибда машқларни бажаряпман.

Айни пайтда юзага келган имкониятдан фойдаланган ҳолда, оилам даврасида кўпроқ бўлиш, суҳбатлашишга интиляпман. Боиси, биз – футболчиларнинг асосий вақтимиз кўпроқ сафарларда кечади ҳамда оила даврасида кам бўламиз.

Менимча, ҳар қандай футболчи футболни соғинса керак.

Аммо биринчи навбатда соғлиқни асраш керак ва карантин ҳам шу ниятда эълон қилинди.  

Худо хоҳласа, ушбу синовли кунлар тезда ортда қолиб, барчамиз яна миллионлар ўйинидан баҳраманд бўламиз, деган умиддаман.          

Карантиндан сўнг, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини тиклаш қийин кечмайдими?

- Якка тартибда машқлар олиб бориш билан жамоавий тарзда машғулотларда иштирок этишнинг катта фарқи бор, албатта.

Шу боис, юзага келган карантин даври футболчиларнинг жисмоний ҳолатларига салбий таъсир кўрсатиши бор гап.

Бироқ, Суперлига баҳслари давом эттирилса, Худо хоҳласа, аста – секин жисмоний ҳолатимизни тиклаб оламиз, деган умиддаман.     

Карантин даври якунлаганидан кейин давом эттириладиган Суперлига баҳсларида сенсациялар юзага келиши эҳтимолига қандай қарайсиз?

- Карантин тугаганидан сўнг, барча жамоаларнинг имкониятлари тенг, бир хил кучга эга бўлади. Бундай ҳолатда эса сенсациялар юз бериши эҳтимоли юқори бўлади. Бундай ҳолат юз берса ажабланишга ҳожат йўқ.

Ахир, миллионлар ўйини сенсациялар билан қизиқарли-ку!   

Сизнингча, жорий мавсумда “Навбаҳор”га совринли ўринлар учун курашда қайси жамоалар асосий рақиб бўлиши мумкин?

- Қайд этиб ўтганимдек, карантин даври якунланганидан кейин барча клублар тенг кучга эга бўлади. Шундай экан, ҳар қандай жамоа “Навбаҳор”га муносиб рақиб бўла олади ҳамда ўйинлар  осон кечмайди.

Шунингдек, Суперлигада кучсиз клуб йўқ. Шундай экан, ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз.     

Болалигингизда кумирингиз ким бўлган? Ҳозирги футболчилардан қайсинисига ҳавас қиласиз?

- Болалигимда хорижликлардан Роналдиньо, Зидан ва Бекхэм, ўзимизнинг футболчилардан эса Максим Шацких, Александр Гейнрих ҳамда Одил Аҳмедовнинг ўйинларини кўп томоша қилардим ва уларга ҳавас қилардим.

Ўз позициямда ўйнайдиган ўйинчилардан “Реал”нинг бразилиялик футболчиси Марсело ҳамда бир пайтлари “Манчестер Юнайтед”да тўп сурган франциялик Патрис Эвранинг ўйинларини кўпроқ томоша қилардим.  

Мазкур футболчилардан Марсело ва Одил Аҳмедов ҳозир ҳам тўп суришмоқда. Табиийки, уларнинг ўйинларини кузатишга ҳаракат қиламан.   

- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Жамоанинг ушбу мақсадни амалга ошириш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- “Навбаҳор”нинг айни пайтдаги таркиби ушбу вазифани амалга оширишга қодир. Боиси, жамоа сафидан мамлакатимизнинг энг маҳоратли ҳамда тажрибали футболчилари, шунингдек, легионерлар ўрин олишган.

Бундан ташқари, “Навбаҳор”ни ўз даврининг машҳур ўйинчиларидан бири бўлган россиялик мутахассис Андрей Антанасович Канчельскис бошқармоқда.

Шунингдек, клуб раҳбарияти, жумладан, Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоров, клуб вице-президенти Ойбек Арифович Саматов жамоамизга барча шароитларни яратиб беришмоқда.

Мен ҳам “Навбаҳор” таркибида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ниятидаман ва жамоа таркибига шу мақсадда қўшилдим.

Барчамиз ушбу юксак мақсад йўлида бирлашиб, олдимизга қўйилган вазифани бажариб, мухлисларга қувонч улашамиз, деган умиддаман.

Нима учун айнан ҳимоячи бўлгансиз. Ахир, ҳимоя чизиғи аъзоларига бошқа амплуа вакилларига қараганда, майдонда анча қийин бўлади-ку!

- Болаликдан мураббийлар мени ҳимоя чизиғига қўйишган. Олдин марказий ҳимояда ўйнардим. Кейинчалик чап қанот ҳимоясига ўтдим. Тўғри, ҳимоячига қийин. Боиси, рақибнинг кўплаб хавфли ҳужумларини бартараф этиб, учрашув якунида битта хатога йўл қўйиб, сизнинг айбингиз билан жамоангиз дарвозасига гол урилса, мухлисларга ёмон кўринишингиз мумкин. Шу боис, биз – ҳимоячилар ўйинларда иложи борича хатога йўл қўймасликка интиламиз.

Ҳимоячи сифатида “Дарвозабон – ярим жамоа” деган гапга қандай қарайсиз?

- Ҳақ гап. Боиси, ортингизда тажрибали ёки маҳоратли, шунингдек, ишончли посбон бўлса, майдонда ўзингизни эркин ҳис қиласиз ҳамда қўрқмай тўп сура оласиз.

Жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсупов мамлакатимизнинг тажрибали дарвозабонларидан бири. Шу боис, биз – ҳимоячилар майдонда ўзимизни эркин ҳис қилган ҳолда ўйнаймиз.  

Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Айни пайтда юртимизда муқаддас Рамазон ойи ҳукмрон. Жамоамиз ишқибозларига ушбу муборак ойда тутган рўзалари ва ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилишини тилаб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз мухлисларидан яна шуни илтимос қилардимки, бу йил ҳам “Навбаҳор”га мухлислик қилишдан чарчашмасин. Биз эса сизларнинг ишончингизни оқлашга интиламиз.

Бахтимизга мухлислар ҳамиша соғ бўлишсин.

 Маълумот учун

Хуршидбек Мухторов – 1994 йил 9 февралда Гулистон шаҳрида туғилган.

Футбол билан 9 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

Биринчи мураббийи – Маҳмуд Абдураимов.

Гулистон БЎСМ ва “Пахтакор” БЎСМда таҳсил олган.

Амплуаси – ҳимоячи.

Ўйнаган жамоалари: “Гулистон” (Гулистон, 2013 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2014 – 2015 йиллар ва 2016 йилнинг 1-давраси), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2015 йилнинг 2-давраси), “Олмалиқ” (Олмалиқ, 2016-2017 йиллар ва 2018 йилнинг 1-давраси), “Насаф”  (Қарши, 2018 йилнинг 2-давраси – 2019 йил).

2020 йилдан “Навбаҳор”да.

Мухлислик қиладиган жамоалари: “Ливерпуль” (Англия), “Реал” (Испания).

Ҳавас қиладиган футболчилари: Марсело ва Одил Аҳмедов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 12:22, 07.05.2020.
Ўқилди: 1946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.