Туриннинг «Ювентус» клуби раҳбарияти ҳалиям Франциядан қайтмаётган жамоа ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг ҳатти-ҳаракатларидан норози.
Ярим ҳимоячи коронавирус пандемияси сабабли Франциядан Италияга кела олмаётгани ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирди, бироқ, унинг бу баҳонаси ўзини оқлаш учун сабаб бўла олмайди, чунки, жамоанинг бошқа футболчилари аллақачон жамоа ихтиёрига етиб келди.
Gazzetta dello Sport нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, ушбу ҳодиса Рабьонинг келажагига ойдинлик киритади. Эҳтимол, раҳбарият футболчини сотиб юборади.