«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ва «Брешия» ҳужумчиси Марио Балотелли танқидлар "ёмғири"дан сўнг ўзаро ярашиб олишди.
Кьеллини яқинда ёзган автобиографиясида Италия термасидаги жамоадошини танқид қилиб, «Балотелли — ёмон инсон. У туфайли Конфедерациялар кубоги-2013да мағлубиятга учраганмиз", мазмунида мулоҳаза ёзган эди.
Балотелли эса: «Ҳар ҳолда менда инсонларнинг юзига гапиришдек ростгўйлик ва мардлик хислати бор. Сенда 2013 йилдан бери ҳақиқий эркакларга хос равишда бу ишни амалга ошириш учун кўп имконият бор эди. Аммо сен буни қилмадинг. Ким билади, вақти келиб ҳозирги жамоадошларинг ҳақида яна нималар дейсан», — дея жавоб қайтарган эди.
Якунда улар "Le lene" шоу дастури орқали ярашиб олишди. Балотелли Кьеллинига ўз футболкасини юборди ҳамда: "Кутилмаганда, орқамдан пичоқ урган бўлсанг-да, мен сени ҳамон яхши кўраман. Бағримга босаман, афсона!», дея баёнот берди.
Кьеллини эса видеоқўнғироқ орқали жавоб қайтарди:
«Бу китобни чоп этиш ёки этмасликни билмай қолдим. Агар буни ёзмаганимда, ўзимни иккиюзламачи дея ҳис қилган бўлардим. Марио, мен хато қилиб, кўп нарсани ўргандим. Мен эса энг яхши тилакларимни билдираман ва сени яна майдонда кўришга умид қиламан!»