Бу кунда кўп футболчилар нишонларкан таваллудини. Яя Туре, Бонавентура. Мен Ромелу Лукакуни танладим. Чунки бу типаж буткул бошқача ўйинчи. Бошқа бельгиялик юлдузлар сингари у бахтли оила вакили. Отаси ҳам, онаси ҳам футболчи бўлишган. Кўпроқ онасининг панд-ўгитлари билан ўсган. Яқин-яқингача 10-рақамни танлашига ҳам онаси сабабчи – 10 октябрда туғилгани боис. МЮга бориб, 9-рақамни Златандан сўраб олган.
Ромелунинг укаси ҳам футболчи, биласиз. "Лацио" шарафини ҳимоя қилувчи Жордан Лукаку. Бельгия ўқув таълими маҳсули ҳисобланган Ромелу инглиз, францез, голланд, конголез ва испан тилларини билади. Туризм соҳасида бакалавр дипломи бор.
Терма жамоада жуда ёш бошлаган фаолиятини. 17 ярим ёшида. Илк голини 2010 йили Россия терма жамоаси дарвозасига йўллаган. Русларнинг устози Дик Адвокат эди, қайсики, Ромелунинг фаолияти бошланишида муҳим инсонлардан бири.
Лукакунинг майдондаги ҳаракатлари ноодатий бўлгани боис, фикрлари ҳам шу таҳлит муҳокама қилинади. Тўғрисиямда, "Челси"ни дунёнинг энг катта клуби деб таърифлагач, Эвертонни Ливерпуль шаҳрининг бош жамоаси деб айтгач, унинг ҳар бир гапини диққат билан эшитиш лозим бўлиб қолганди.
Бир неча йил муқаддам твиттерда креатив ёшлар Лукакуга оид фактлар саҳифасини очиб, роса танилиб кетишганди.
Ўша твитларнинг айримларини эсласак, а, ҳозир, албатта бариси ҳазил, юмор маъносида айтилган:
“Брюс Бэннернинг жаҳли чиқса, Халкка айланади. Халқнинг жаҳли чиқса, Лукакуга айланади”.
“Ромелу беш ёшида қоғоздан самолёт учирганди, куни кеча у қўнди”.
“Александр Белл телефонни кашф этганида, унинг телефонида учта қабул қилинмаган қўнғироқ кузатилган. Ромелудан бари”.
“Лукаку токи югуриш йўлакчаси чарчаб қолмагунча югураверади”.
“Бир куни Ромелу бир қуш билан икки тошни уриб туширди”.
“Ўргимчаклардан қўрқув – арахнафобия, қисқа бўшлиқлардан қўрқув – клаустрофобия деб аталади. Ромелу Лукакудан қўрқув – мантиқ дейилади”.
“Лукаку туғилганидан сўнг уни туққан онасини уйига олиб борган”.
“Франциядаги таътилларидан бири велосипедида сайрга чиққан Лукаку тасодифан Тур де Франсни енгиб қўйди”.
Шунга ўхшаш твитлар. Ҳозирда Интерда фаолият олиб бораётган оригинал ҳужумчининг келажакдаги ишларига омад. Футболга унга ўхшаган майдонда ҳам, ташқарисида ҳам ҳеч кимга тақлид қилмайдиган йигит керак. Дарвоқе, айтмабсиз, Ромелу 27 га кирди. Кучга тўлган пайти.