Кириш Регистрация
30/05 18:30 Герта 2-0 Аугсбург
30/05 18:30 Майнц-05 0-1 Ҳоффенҳайм
30/05 18:30 Шальке-04 0-1 Вердер
30/05 18:30 Вольфсбург 1-2 Айнтрахт Франкфурт
30/05 19:00 Белшина 2-3 Славия
30/05 21:00 Динамо Минск 0-1 Шахтёр-Солигорск
30/05 21:30 Бавария 5-0 Фортуна
31/05 18:00 Энергетик-БГУ - Витебск
31/05 18:30 Боруссия М - Унион Берлин
31/05 20:00 БАТЭ - Ислочь
31/05 21:00 Падерборн - Боруссия Д
31/05 22:00 Рух - Динамо-Брест
01/06 20:00 Минск - Слуцк
01/06 23:30 Кёльн - Лейпциг

Хабарлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

 Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Тоттенҳэм” янги футболчилар изламоқда

Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоаси ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Ян Вертонгеннинг ўрнини тўлдириш учун футболчи излашни бошлаб юборди.

АS нашри берган хабарларга қараганда, “шпорлар” трансфер шортлистидан “Монако”нинг 18 ёшли ҳимоячиси – Гилермо Марипана турибди. Ҳозирча, томонлар ўзаро музокараларни бошлаганича йўқ, бироқ футболчининг агенти мижози ёзда клубини алмаштириши мумкинлигини расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Марипана учун “Монако” 50 миллион евро талаб қилмоқчи. Франсия клуби ҳимоячини ўтган мавсумда “Алавес”дан 18 миллион эвазига сотиб олган эди.

Пянич кетадими?

 

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси – Миралем Пянич ёзда фақат бир шарт билан клубини ўзгаритиши мумкин.

“Mundo Deportivo” нашри берган маълумотларга қараганда, босниялик футболчи фақат “Барселона”га ўтсагина жамоадан кетади. Акс холда, у контракти якунланмасдан олдин жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.

Манбанинг маълум қилишича, Пянич аллақачон “Барселона” билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва фақат унинг трансфер суммаси ҳал этилса бўлгани.

Роналду уни жамоасида кўрмқочи

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштияну Роналду “Фиорентина” ҳужумчиси Федерико Кьезани ўз жамоасида кўришни истамоқда.

“Calciomercato” нашри берган хабарларга қараганда, португалиялик футболчи клуб раҳбариятидан унинг трансферини амалга оширишни илтимос қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Фиорентина” ўз футболчисини 50 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Шунингдек унинг ҳизматлари билан “Интер” ҳам қизиқиб қолган.

Осимхен Италияда?!

 

Франциянинг “Лилль” жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимхен келаси мавсумни “А Серия”да бошлаши мумкин.

“Sportitalia” нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли нигериялик футболчини “Наполи” ўз сафида кўришни истамоқда. Неаполь жамоаси ёзда клубни тарк этишга яқин турган Аркадиуш Миликнинг ўрнини айнан Осемхен билан тўлдиришни режа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг ҳизматлари билан “Бавария”, “Манчестер Юнайтед” сингари бошқа грандлар ҳам қизиқиб қолган.

“Арсенал” “Милан” футоболчисига кўз тикди

 

“Кононирлар” ёзда “Милан” таянч ярим ҳимоячиси Франк Кэсси билан шартнома имзолаши мумкин.

Бу “Милан” жамоаси расмий сайти хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби ёзда Торрейрани сотиб юбориш орқали марказдаги жойни Франкка бўшатиб беришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” ўз футболчисини 20 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр эканлигини расман эълон қилди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:05, 22.05.2020.
Ўқилди: 8424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.