"Наполи" ярим ҳимоячи Фабиан Руис билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Corriere del Mezzogiorno ёзмоқда.
Неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис жамоанинг етакчи футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи эмас. Клуб унга янги 3 йиллик шартнома таклиф қилади.
Эслатиб ўтамиз, Руис хизматига "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда.